– Асримиз телефон, телевизор, монитор ва экранлар асри бўлгани учун ҳар куни ўнлаб-юзлаб номаҳрам аёлларга кўзимиз тушиши, афсуски, оддий бир ҳол бўлиб қолди. Одатда кинофильм ҳамда рекламалар учун энг чиройли қизлар танланиши ва уларни бизга жозибали кўрсатиш учун бутун бошли "гўзаллик индустрияси" ишлаб тургани туфайли эркакларнинг аёллар чиройини белгилашдаги ўлчов-талаблари жуда юқори бўлиб кетди.
Уйланиш масаласида мен ҳам кўп нарсага рози бўлишим жуда қийин кечди. Атрофимдаги қизларнинг аксарида экранлардаги гўзаликнинг ярми ҳам топилмасди. Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам айтганларига амал қилиб, динга муҳаббатли қизга уйланаман, деб ният қилгандим. Бироқ уйланишим мумкин бўлган қизнинг кўриниши ҳам ўзимга ёқиши керак эди. Дини ва ҳулқи ҳақида энг яхши гаплар айтилган қизларнинг бирортаси кўриниши билан қалбимда "жиз" этавермасди.
Узоқ танловлардан кейин ва ниҳоят бир қизга уйландим. Аёлимни гўзал деб бўлмасди. Бироқ яхши инсон эканига шубҳа қилмасдим. Тунларнинг бирида ёмонроқ туш кўриб уйғониб кетдим. Қарасам, ёнимда аёлим йўқ. Аста пайпаслаб телефонимни топдим ва соатга қарадим: ярим тун. Қизиқ, аёлим қаерда экан?
Ўрнимдан туриб, бошқа хонага чиқдим. Не кўз билан кўрайки, аёлим бир четда таҳажжуд намози ўқиётган эди. Овоз чиқармай кузата бошладим. У ўзигина эшитадиган паст овозда Қуръон оятларини ўқиганча қоим турар экан, танаси Қуръон лаззатидан титрар, сажда ўрнига тикилган кўзларидан ёшлар оқарди. Мен ҳеч қачон ҳаётимда бунчалик гўзал суратни кўрмагандим. Ҳеч қачон ожиза аёлим кўзимга бунчалик виқорли ва ҳайбатли кўринмаганди. Ана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васалламнинг "Диндорини танлагин" деган ўгитларини чин маънода англадим. Ўша пайтда кўзларим биринчи марта ҳақиқий гўзалликни кўрди.
Ҳозир биров мендан бу масалада маслаҳат сўраса, Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам ҳадисларини унга эслатар эканман, ўзимча айтаманки, баъзи ҳадисларни тушуниш учун уларни яшаб кўриш керак. Бу мана шундай ҳадислардандир. Яшаб кўрсангизгина унинг остидаги ҳикматларни англай оласиз".
Хулоса ўзингиздан.
Аллох барчага кўзларини қувонтирадиган жуфт ато қилсин!
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?