09:44 / 26.03.2019
4 208

Ишчанликни сусайтирувчи ва оширувчи маҳсулотлар маълум қилинди

Ишчанликни сусайтирувчи ва оширувчи маҳсулотлар маълум қилинди
Соғлом овқатланиш клиникаси бош шифокори, диетолог-шифокор Марина Копитько инсоннинг ишчанлигини сусайтирувчи ва оширувчи маҳсулотларни маълум қилди.

Диетологнинг таъкидлашича, ишчанликнинг сусайишига буғдойнинг қаттиқ навидан тайёрланган макарон, оқ нон, пишириқ, картофел пюреси ва пакетланган шарбатлар таъсир қилади.

Қаҳвага ҳам эътибор қаратиш керак: бу ичимлик дастлаб одамни тетиклаштиради, бироқ кейин тескари эффект беради. Диетолог, шунингдек, газли ва энергетик ичимликлар ичишни тавсия қилмаган.

Ишчанлик ва кайфиятни кўтариш учун ёғли балиқ, балиқ жигари, сариёғ ва тухум сариғида мавжуд бўлган D витаминли маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Шунингдек, ёғли балиқ, ёнғоқ ва минимал тарзда технологик қайта ишланган ёки умуман ишланмаган ёрмаларда, мисол учун, қаттиқ гуруч, гречка кабиларда топиш мумкин бўлган омега-3 кислотаси ҳам фойдалидир.

Ишчанликни банан ҳам кўтариши мумкин, унда табиий шакар бор. Унинг таркибига қувонч гормонига ўхшаш триптофан моддаси киради, бироқ қанд касалига эга ёки бу касалликка мойил одамлар банан истеъмол қилмасликлари керак. Ишчанликни ошириш учун яшил смузи (олма, исмалоқ ва кашнич) ҳам фойдали ҳисобланади. Қора, кўк ёки турли гиёҳлардан тайёрланган чой ҳам тетиклашишда ёрдам беради.

Диетолог ширинликларни хуш кўрувчиларга тортларни камроқ агрессив бўлган маҳсулотларга алмаштиришни тавсия қилган. Бу мақсадда какао миқдори 75 фоиздан кам бўлмаган шоколад, мармелад ёки пастила истеъмол қилиш тўғри келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ишчанликни сусайтирувчи ва оширувчи маҳсулотлар маълум қилинди