12:38 / 06.04.2019
6 601

Кийимларимизни қандай кийиш билан боғлиқ 14 қоида (фото)

Кийимларимизни қандай кийиш билан боғлиқ 14 қоида (фото)
"Кийган либосингиз ўзингизга ярашмаган ёки эгнингизда чиройли турмаган бўлса, буни ёнингиздаги одам сезади" - дейди Cоcо Шанел. Бугун янги ишга кириш истаги бн учрашув белгилагансиз. У ерга албатта яхши кийиниб бориш керак. Агарда кийган либосингиз сизда ноқулайлик туғдирса бу ҳам асабийлашишингизга, ҳам ишингиз юришмаслигига олиб келади. АдМе.ру ҳар доимгидек биз эътибор бермайдиган оддий қоидаларнинг фотожамланмасини ҳавола этди.
1. Кастюмнинг ўрта тугмаси ҳар доим ўтказилади, юқори тугма ихтиёрий, пасткиси эса ҳеч қачон ўтказилмайди.

2. Кофта ёки блузкангизнинг фақат юқоридаги 2 та тугмасини ўтказмаслигингиз мумкин.

3. Тақинчоқларингизни ҳаммасини тақиб олманг! Кийимингиз билан сепочка ва узугингизни тақинг ёки аксинча зираклар ва браслетингизни тақинг. Худди расмдагидек...

4. Галстук ременнинг устига озгина тушиб туриши керак.

5. Кўйлак узун бўлса ёқаси очиқ бўлиши мумкин. Агарда калта бўлса ёқа қисми ёпиқ бўлишига эътибор беринг.

6. Агарда кастюмсиз кўйлак кийсангиз, галстук шарт эмас.

7. Ишга киядиган блузкангизнинг ёқаси 10 смдан очиқ бўлмаслиги керак.

8. Шим билан кўйлак кийсангиз, албатта ремен тақинг.

9. Жинси ва калта кардиган орасидан танангиз кўриниб турмаслиги керак. Албатта кардиган остидан нимадир кийинг.

10. Ременингиз ранги туфлингиз ранги билан бир хил бўлишига эътибор беринг.

11. Кийимлардаги биркалар олиб ташланади.

12. Кийимларингиздаги нақшлар, гуллар, суратларнинг рангини уйғунлаштиришга ҳаракат қилинг.

13. Пайпоқларингиз иложи борича узун бўлсин. Бу ўтирганда ноқулайлик келтириб чиқармайди.

14. Ишга кийиладиган енгсиз блузкаларнинг елкаси ёпиқ бўлиши керак. Расмий муҳитда Лямки-«спагетти»ларга рухсат берилмайди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кийимларимизни қандай кийиш билан боғлиқ 14 қоида (фото)