Мельбурн университети олимлари 40 ёшдан ошган кишиларнинг кўп ишлашлари уларнинг соғлиқлари учун зиён эканлигини исботлашди.
Австралиялик тадқиқотчилар томонидан тақдим этилган мақолада ҳафтасига уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда ишлаш анча унумлироқ эканлиги қайд этилган.
Олимлар 40 ёшга тўлган 7,5 минг нафар эркак ва аёл кўнгиллилар устида изланишлар олиб боришди. Уларни ушбу тадқиқот иштирокчиларининг хотира, абстракт фикрлаш ва қарор қабул қилиш қобилиятлари қизиқтирган. Асосий мақсад уларнинг иш жойида самарадорлигини баҳолаш бўлган.
Аввалига тадқиқот иштирокчилари ҳафтасига тахминан 60 соат меҳнат қилишган. Сўнгра эса уларнинг иш соати ҳафтасига 30 соатгача қисқартирилади.
Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, иштирокчиларнинг ишлаш самарадорлиги кўрсатгичлари иш соати ҳафтасига 25 соатгача (ҳафтасига уч кун) қисқартирилгандан сўнг яхшиланган. Бироқ иш соати ҳафтасига 55 соатгача узайтирилганда кескин ёмонлашган.
Маълумотлар бунинг асосий сабаби стресс ва чарчоқ каби омиллар эканлигини кўрсатган.
Шу билан бирга, ушбу тадқиқотда ёш ходимлар ўзларини қандай намоён қилган бўлишлари маълум эмас. Баъзи олимларларнинг фикрига кўра, агар тадқиқотда ёш кўнгиллилар ҳам иштирок этганда худди шу каби кўрсатгичларни қайд этган бўлишарди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади