12:55 / 16.06.2019
6 510

Оромижон музқаймоқнинг сиз билган ва билмаган ҳақиқатлари

Оромижон музқаймоқнинг сиз билган ва билмаган ҳақиқатлари
Ёзнинг жазирама кунларида чанқоқбосди ичимликлар, сархил мевалар, айниқса, музқаймоқ истеъмол қилишнинг гашти ўзгача. Каттаю кичикка бирдек хуш ёқувчи бу маҳсулот бир қатор фойдали хусусиятларга эга. Унинг таркибида оқсил, фосфор, кальций ҳамда А, В, С, Д, Е витаминлари мавжуд. Бу каби дармондорилар, хусусан, В6 витамини хотирани чархлаш, кўп ҳолларда эса юрак фаолиятини яхшилаб, орга-низмда тош йиғилишига йўл қўймайди.

Бир килограмм музқаймоқ таркибида ўртача 1900 килокалория бор. Бу эса ошқозон жарроҳлигини ўтказган беморлар учун жуда фойдали. У организмда тез ҳазм бўлишига қарамай, семиришни хоҳлаганларга яхши ёрдам беради. Асосан, сут ва қаймоқ аралаштириб тайёрланган музқаймоқлар таркибида асаб тизимини тинчлантирувчи тибтофан моддаси мавжуд. Немис олимларининг кузатувлари асосида шу нарса исботландики, у ҳақиқатан ҳам асабни тинчлантириб, кишига хуш кайфият бағишлайди. Яна шуни айтиш жоизки, музқаймоқ уйқусизликда ҳам яхши фойда беради.

Ёзнинг жазирама иссиғидан кўнглимиз беҳузур бўлиб, соя-салқин жой излаб қоламиз. Ана шу пайтда танангизга тетиклик бахш этувчи салқин ичимликлар ёки музқаймоқ жонингизга оро киради. Шу Билан бирга Ушбу ҳузурбахш маҳсулот ўзининг ғайриоддий тарихи билан олимларни лол қолдирган. Қуйида музқаймоқ ҳақидаги тарихий ва тиббий фактларни ҳам келтириб ўтмоқчимиз.

Бутун дунёда мингдан зиёд музқаймоқ тури мавжуд. Ёз келиши билан ҳамма музқаймоқни хуш кўриб танаввул қилиши сир эмас. Музқаймоқнинг энг кенг тарқалган тури — ванилиндан тайёрлаганидир. Иқтисодчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, бир йилда бутун дунё бўйича 7,5-11 миллард долларлик музқаймоқ ишлаб чиқарилар экан. АҚШда июль ойи расман 1984 йилдан бошлаб президент Рейган томонидан “музқаймоқ ойи” деб қабул қилинган. Айнан шу ойда музқаймоқлар шарафига катта байрамлар ўтказилади.

Буюк Британияда 1000 га яқин музқаймоқ ишлаб чиқадиган компаниялар бор. Йил давомида бир кишига 8 литр музқаймоқ кетар экан. Дунё бўйича энг кўп музқаймоқ Америкада истеъмол қилинади. Энг йирик мевали музқаймоқ Калифорнияда тайёрланган бўлиб, унинг бўйи 3,7 метрга тенг бўлган. Гиппократ яшаган даврлардаёқ музқаймоқ соғликни мустаҳкамловчи ва кайфиятни кўтарувчи маҳсулот ҳисобланган.

1843 йилда англиялик Нэнси Жонсон қўлда тайёрланадиган музқаймоқни ихтиро қилди ва унга патент олди. Лекин уни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши учун маблағи бўлмай, америкаликларга сотиб юборади. Шундай қилиб 1851 йилда Балтиморда биринчи музқаймоқ ишлаб чиқарадиган завод ишга туширилди. 1852 — 1870 йиллар. Парижда музқаймоқли стаканчалар ва пломбир, Италияда — музқаймоқнинг антиқа турлари: мевали, ёнғоқли, ликёрли, печеньели ва ҳаттоки гуллилари, Австрияда эса қаҳвали ва шоколадли музқаймоқлар кашф этилди.

1897 йил 1 февралдан Альфред Кралль томонидан музқаймоқнинг ўлчами ва махсус қошиқчаси учун патент олинган. 1904 йилда Сент-Луис шаҳрида халқаро музқаймоқлар кўргазмаси ўтказилиб, унда илк бора вафли стаканли музқаймоқлар ҳам иштирок этди. 1919 йилда Айова штатидаги ўқитувчи Кристиан Нельсон томонидан янгича услубда тайёрланган ва янгича кўринишга эга бўлган шоколадли музқаймоқ ишлаб чиқарилди.

1922 йили 24 январдан биз билган машҳур эскимо музқаймоғига Нельсон томонидан асос солинди. У ўзининг маҳсулотини ҳар бир шаҳарга олиб юриб сотди. “Кичкина пиро эскимо” — “эскимо-пай” сўзлари қисқартирилиб, одамлар тилида “эскимо”га айланиб кетган. Дунёдаги энг қиммат музқаймоқ 60 минг долларга баҳоланган бўлиб, у Килиманжарода тайёрланган.

Исфандиёр БУРГУТБОЕВ

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Оромижон музқаймоқнинг сиз билган ва билмаган ҳақиқатлари