
Фото: «Pixabay.com»
Шифокор-диетолог Елена Соломатина «Кимлар мандарин емагани маъқул?» деган саволга жавоб берди, деб ёзади «Xabar.uz» нашри.
Соломатинанинг сўзларига кўра, мандарин жуда фойдали. Негаки, таркибида витаминлар, микро- ва макроэлементлар, антиоксидантлар жуда кўп. Шунингдек, унинг айтишича, мандарин таркибида замбуруғлар ўсишини тўхтатадиган ва бактерицид таъсир кўрсатадиган моддалар бор.
Шифокорнинг таъкидлашича, мандаринни, айниқса, куз-қиш мавсумида вирусли касалликларнинг олдини олиш мақсадида ейиш лозим.
Бироқ гастрит, меъда кислотаси ошишиши, ошқозон-ичак йўли касалликларидан қийналаётганлар мандарин ейишдан ўзларини тийганлари маъқул. Унинг фикрича, ҳатто соғлом одам ҳам оч қоринга мандарин еганда нохушликни ҳис қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.