07:30 / 21.11.2019
5 990

Эснашнинг фойдали томонлари

Эснашнинг фойдали томонлари
1. Эснаш - ўзгариш вақти келганига ишора.
Доимий равишдаги эснаш - бу уйқумиз келганда, чарчаганимизда ва атрофдагилардан узилиб қолганимизда содир бўладиган жараён. Асосан уйқумиз келганда ва уйқудан турганимизда эснаймиз. Спортчилр эса кўпинча мусобақалар олдидан эснайдилар. Бошқача қилиб айтганда, танамиз ўзгариш вақтини билади ва танада қон айланиши яхшиланишни бошлайди, шунинг учун ҳам биз эснаймиз.


2. Эснаш - бу юқумли жараёндир.
Агар биз кимнидир эснаётганини кўрсак ёки кўзимиз тушиб кетса ҳам бу жараён бизга ҳам юқади ва биз ҳам эснашни бошлаймиз. Бу ҳолат ҳаттоки телефонда гаплашётганда ҳам телевизор кўрётганда ҳам кузатилиши мумкин.

3. Эснаш миянинг совушига олиб келади.
Биз эснаганимизда мия бирмунча совуйди, чунки танамиздаги қон айланиши миянинг қизиб кетишига сабаб бўлади. Биз эснаганда маълум миқдорда совуқ ҳаво ичимизга нафас билан киради ва миянинг совушига олиб келади, бу эса қон айланишини янада яхшиланишига ёрдам беради.


4. Эснаш алоқанинг бир шакли ҳисобланади.
Қадим замонларда эснаш алоқа шаклининг бир шакли ҳисобланган ва инсонлар ўзларидаги ҳолатларни бошқаларга етказиш ёки билдириш учун эснаганлар. Масалан, инсонлар оч қолишганда ёки тушкун ҳолатларида эснаганлар. Ҳозирги кунда ҳам эснаш маълум бир ҳолатларда ишлатилади. Мисол учун, маълум бир гуруҳ доирасидаги инсонлар учун "шунча вақт ошиқча ишлаганимиз учун бизга барибир қўшимча ҳақ тўлашмайди" маъносида эснашдан фойдаланганлар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эснашнинг фойдали томонлари