14:05 / 22.11.2019
7 924

Бутун дунёда биринчи қор қандай нишонланади?

Бутун дунёда биринчи қор қандай нишонланади?
Илк қор ёғиши кўпчилигимиз учун завқли ҳодиса. Дунё халқларида ҳам ушбу кун ўзгача урф-одатлар билан кутиб олинади. Кимдир бу кунда атайлаб оиласи билан шаҳар четига кетишни ёқтирса, бошқалар иссиққина уйда айниқса, дам олиш кунларини ўзгача қилиб ўтказишни ёқтиради. Бутун дунё бўйлаб инсонлар турлича одат ва анъаналарни айни биринчи қор ёққанида амалга оширишар экан.

Энг кўп тарқалган анъаналардан бири бу қор ёғаётганда айвонга чиқиб, қўрада чўчқа гўшти ёки ласос балиғини мазали қилиб пишириб олгач, хуштаъм шампан виноси билан ичиш экан. Яна бир анъана бу болаларнинг ётган кроватини сунъий қор парчалари билан безатиш ёки уларга қор парчаси шаклидаги пишириқларни совға қилиш орқали олам-олам қувонч бериш экан. Ер юзининг баъзи қисмларида эса инсонлар оилалари билан оппоқ кийиниб олгач, қор ҳақидаги қўшиқларни куйлаб, рақсга тушишар экан.

Шу қаторда, оилавий биринчи қор кунини ўтказиш учун бир талай қорда суратларга тушиш ҳам анъана ҳисобланади. Бундай суратлар иссиқ ёз кунларида томоша қилсангиз, инсонга ажиб ҳис бағишлайди. Машинангизга ўтиринг, иссиқ ёпинчиқ ҳамда кийимларингизни олиб, қайноқ қаҳва ҳамда ёқтирган егулигингизни бирорта тинч жойда ўтирган ҳолатда қорни томоша қилган ҳолда танаввул қилинг. Натижасини кўргач, бу анънани кейинги йилда илк қор кунларида доимо қўллашингизга сира ҳам шубҳамиз йўқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бутун дунёда биринчи қор қандай нишонланади?