11:16 / 21.03.2020
40 437

Ўғил фарзанд туғилиши учун нималарга эътибор бериш керак?

Ўғил фарзанд туғилиши учун нималарга эътибор бериш керак?
Ўғил туғиш учун олдиндан бирон нарса қилса бўладими? Нега баъзи аёллар фарзанд жинсини режалай оладилар? Бунинг сири борми?
Албатта бу саволларнинг жавоби оддий, ўғил ёки қиз туғилиши Аллоҳдан.

Лекин ҳозирги замон таббиёт ва умуман илм-фаннинг ривожланиши, фарзанд жинсини режалаштириш имконларини топиб берган. Яъни сунъий уруғланиш орқали бемалол баъзи мамлакатларда фарзанд жинсини режалаштириш мумкин. Лекин бундай режалаштиришга ҳар кимда имкон бўлмайди, ундан ташқари одатда бундай чоралар онадан маълум бир жинсдаги ҳомилага ўтадиган генетик касалликларни олдини олиш мақсадида қўлланилади.

Лекин уй шароитида ҳам ўғил туғилиши, умуман фарзанд жинсини режалаштириш имкони мавжуд. Уларнинг натижаси 100% кафолат бермагани билан, ўғил туғилиши имконини ошириб беради.

Қуйидаги ўғил туғиш сирлари илмий тадқиқотларга асосланган бўлиб, уларни қўллаш онага ҳам бўлажак фарзандга ҳам зарар келтирмайди.

1. Овуляция усули ёрдамида ўғил туғиш усулини қўллаб жинсий алоқани овуляция кунида ёки ундан 1 кун ўтгач амалга ошириш лозим.

2. Эркак жинсий алоқадан олдин бир неча кун давомида жинсий оч бўлиши муҳим. Жинсий очлик ҳар бир эркакда ҳар хил намоён бўлади. Баъзиларга бунинг учун 10 кун керак бўлса, баъзиларда бир неча кунда очлик юзага чиқади.

3. Жинсий алоқадан олдин эркак аччиқ кофе ичиб олиши лозим.

4. Аёл жинсий алоқа давомида етарлича эҳтиросланган, яъни жинсий аъзолари кескин намланган бўлиши муҳим. Бу муҳит ўғил туғилишига жавобгар Y-сперматозоидлари учун керак.

5. Ўғил туғишни режалаштираётган аёллар камида 6 ой давомида спринцевание (жинсий аъзоларни махсус сув билан пуркаб ювиш) амалиётини қўлламасликлари лозим.

6. Ўғил режалаштираётган жуфтликлар камида 6 ой давомида банан ва помидор кўп истеъмол қилишлари керак.

7. Ўғил туғишни режалаштираётган жуфтликлар лимон ва ширинликлардан камроқ ейишлари керак.

8. Тонгда жинсий алоқа ўғил ҳомила бўлиши эҳтимолини оширади.

9. Режалаштираётган жуфтликлар камида 3 ой давомида фолия кислотасини(шифокор тавсия қилган дозада) ичиб юришлари лозим.

10. Эркак киши охирги 3-6 ойда қази ва от гўштидан қилинган таомлардан организмига зарар етмайдиган даражада, ҳафтасига 1 мартагача истеъмол қилиб юриши лозим.

Ушбу қоидалар ўғил туғилишини 100% таъминлаб бера олмайди. Лекин жинсий алоқа куни айнан Y-сперматозоидлар аёл тухумини уруғлантириши имконини ошириб беради.

Манба: uzbaby.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўғил фарзанд туғилиши учун нималарга эътибор бериш керак?