Фото: My Deal
Кимдир учун океан ёки денгизга бориш, кимдир учун оила даврасида бўлиш ёки севимли иши бахт. Кимлардир эса шунчаки қаҳва ва шоколад билан бахтиёр, хуллас, бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Ҳақиқат эса битта: ҳамма учун бахт тушунчаси турлича.
Психолог ва ёзувчи Скот Барри Кауфман бошчилигидаги бир гуруҳ америкалик олимлар 706 нафар иштирокчи билан тадқиқот ўтказди ва ҳар ким бахтни турли ҳис қилгани билан бахтиёр одамларда маълум умумий ўхшашликлар, яъни фазилатлар бўлишини аниқлади.
Ҳаётдан мамнунлик
Кимнинг ҳаётида муаммо, ташвиш йўқ дейсиз? Тирик инсон борки, ҳаётнинг турли синовларига учраши табиий. Ҳаммада муаммо бор, лекин атрофдагиларга нолишдан, шикоят қилишдан нима наф? Бахтиёр инсонлар ҳаётда шундай шиор билан яшайди ва арзимаган нарсадан ҳам кайфиятни чоғ қилишга, ўзи ва атрофидагиларнинг кўнглини кўтаришга, позитив фикрлаш ва ёмон хаёлга бормасликка чорлайди. Уларда ҳам ҳаммаси идеал бўлмаслиги мумкин, лекин бу тоифадаги инсонлар қоғоздаги қора сиёҳдан кўра, унинг ортидаги оқ фонга эътибор қаратиб, мақсадлари томон интилади. Бу каби инсонларга ҳавас қилса, улардан ўрнак олса арзийди.
Самимий ва очиқлик
Тез мулоқотга киришадиган, юзида ҳамиша табассум бўлган, ҳар кимга ёрдам қўлини чўзишга шай инсонларнинг бошқаларга ўхшамаган аураси бўлади. Бошқалар улар билан суҳбатлашгиси, яқин юргиси ва маслаҳат олгиси келади, аксинча бўлса, узоқроқ юради, кўрса ҳам кўрмаганга олади. Самимий инсонлар ўзларидан кимдир ясаб олмайди, идеаликка даъвогарлик қилмайди, атрофдагилар уни айнан шу фазилати учун ҳам қадрлайди.
Меҳнаткашлик
Кишилар 2 турга бўлинади: 1-тоифа пул топиш учун ишлайди, 2-тоифа яхши кўрган ишини бажаради ва шунга яраша пулини олади. Бахтиёр одамлар 2-тоифадаги одамлар саналади: уларда ишини севиш, чин дилдан фаолият юритиш ва шу билан бирга ўз устида ишлашдан тўхтамаслик фазилати мужассам бўлади.
Раҳмдиллик
Раҳмингиз келса ва ачинсангиз, сизда инсонийликнинг асосий фазилати бор. Албатта, бўлар-бўлмас нарсага раҳм қилавериш у қадар яхши эмас. Лекин чин дилдан кўнглингиз юмшаб кетса, бундан уялманг. Фахрланинг, сизда бахтиёр инсоннинг бир фазилати мужассам.
Қизиқувчанлик, билишга интилиш
Ҳамма ҳам қачондир ниманидир ўрганишни бошлайди. Билмаслик айб эмас, билмасликка интилмаслик айб. Бахтиёр одамларнинг бошқалардан яна бир фарқи шундаки, улар қулай зонада шунчаки қолиб кетишни истамайди, янада кўпроқ нарса ўргангиси, билгиси, синаб кўргиси, қоқилса ҳам ўзи хулоса қилгиси келади ва ҳеч қачон интилишдан тўхтамайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди