Фото: Yemek
Иссиқ кунларда ёғли таомлар билан қўшиб тановул қилишга айрондан яхшиси йўқ. Айниқса, ифторлик вақтида муздеккина айрон айни муддао.
Айрон тайёрлаш учун сиздан кўп нарса талаб қилинмайди. Шунчаки қуйидаги уч маҳсулот уйингизда бўлса етарли:
- қатиқ — 2 пиёла;
- газсиз, минерал сув — 2 пиёла;
- таъбга кўра туз.
Тайёрланиш жараёни:
1. Айронни қанча кўп тайёрламоқчи бўлсангиз, қатиқ ва сувни 1:1 қўшишга ҳаракат қилинг, яъни 3 пиёла қатиққа 3 пиёла сув, 4 бўлса 4, шу сингари давом этаверади.
2. Қатиқни идишга солиб, яхшилаб аралаштириб олинг, қуйқалари қолмасдан бир массага келсин.
3. Минерал сув қўшинг ва аралаштиришда давом этинг.
4. Таъбга кўра туз қўшишни унутманг, айрон шўрроқ бўлса, мазали бўлади.
5. Истагингизга қараб айронга райҳон ёки кўкатлар қўшишингиз мумкин.
6. Аралаштиришда давом этинг, қанча кўп аралаштирсангиз, шунча мазали бўлади.
7. Тайёр айронни музлаткичга қўйиб совутинг. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди