Савол:
Ёшлигимизда катталар айрим ишларни "ёмон бўлади", деб қайтаришарди. Кейин билсак, улар динимизда ҳаром ва макруҳ бўлган амаллардан қайтаришган экан. Ўзларининг амал қилишларига ўша "ёмон бўлади" етарли бўлган экан. Бугун ана шундай "ёмон бўлади"ган ишлардан бирининг ҳукмини кўриб қолдим. Қизиғи бундай оддий масалага ақли ва фикри ўткир фуқаҳоларимиз Қуръони каримдан ҳам далил олишган экан.
Мана ўша масала:
Савол: Эрни исмини айтиб мурожаат қилишнинг ҳукми нима?
Жавоб:
"Дуррул мухтор"да шундай дейилади: "Аёл эрини исми билан чақирса макруҳ бўлади". Буни шарҳлаб Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ ўз "Ҳошия"ларида шундай ёзадилар: "Эрга мурожаат қилишда ҳурматлашни ифодалайдиган "хўжайин" ёки шунга ўхшаш лафз ишлатиш лозим. Усмон ибн Ато ўз отасидан ривоят қилади: Саид ибн Мусаййибнинг хотинлари: "Бизлар эрларимизга, сизлар амирларингизга сўзлаганингиздек сўзлар эдик, Аллоҳ ислоҳ қилгур, офият бергурлар", дегандилар.
Умму Дардо Жаҳмийя эрлари Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ҳадис ривоят қилсалар: "Менга саййидим (хўжам) ҳадис айтдилар", деб бошлар эдилар.
Имом Нававий "Саҳиҳи Муслим"нинг шарҳида: "Менга Умму Дардо ҳадис айтди: "Менга хўжам ҳадис айтди", деган жойини шундай изоҳлайдилар: "Яъни, "хўжам"дан мурод эрлари Абу Дардодир. Бундан аёл эрини хўжам, (ё хўжайиним) дейиши жоиз экани билинади". Бунга ўхшаш нарса Қуръонда ҳам бор. "Эшик олдида у(хотин)нинг хўжайинига дуч келишди" ("Юсуф" сураси, 25-оят). "Хўжайини" - эри дегани".
Аллоҳ олдинги аёлларни раҳмат қилсин! Умматга улардан яхши ўринбосарлар қолдирсин!
Мубашшир Аҳмад
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди