Муниса Ризаева ажрашдими? Хонанда эрининг танлови ҳақида бир қарорга келганини маълум қилди

Муниса Ризаева ажрашдими? Хонанда эрининг танлови ҳақида бир қарорга келганини маълум қилди

Хонанда Муниса Ризаева оилавий ҳаёти ва ижодий фаолияти борасида бир қарорга келганини маълум қилди. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи унга ижод ва оилавий ҳаёт борасида танлов берган: агар хонанда ижодини тўхтатса, улар Дубайда бирга яшаб, оилани биргаликда давом эттиришлари мумкин.

Бироқ Муниса Ризаева ижоддан воз кечмоқчи эмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, улар Тошкент ва Дубайда яшашга келишиб олишган.

"Албатта, биз бир қарорга келдик. Ижодимни тўхтатмайман. Худо хоҳласа, Тошкентда ҳам, Дубайда ҳам яшаймиз. Мен ижод қиламан, чунки ижод — ҳаётимнинг мазмуни. Кўпчилик “Ажрашдингизми?” деб сўрамоқда. Йўқ, мен ажрашмадим", — деди хонанда.

Шунингдек, у ажрашиш ҳақидаги саволларга кинояли тарзда "Ҳозирча ажрашмадик", дея изоҳ қолдирди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар