19:45 / 15.05.2020
2 796

Олимлар қаҳва аёлларга чиройли қоматни сақлаб қолишга ёрдам беришини аниқлади

Олимлар қаҳва аёлларга чиройли қоматни сақлаб қолишга ёрдам беришини аниқлади
Anglia Ruskin University олимлар ҳар куни қаҳва ичиш саломатлик учун фойдали эканлигини аниқлади, деб ёзади Daily Mail.

Қайд этилишича, бир кунда икки-уч финжон қаҳва ичадиган аёллар ушбу ичимликни кам ичадиган ёки умуман ичмайдиган аёлларга нисбатан камроқ ортиқча вазнга эга бўлади.

Мутахассисларнинг фикрича қаҳва семиришга қарши курашувчи элементларга эга.
Тажрибалар қаҳва аёлнинг ёшидан қатъи назар худди шундай таъсир кўрсатишини асослаган. Қаҳванинг кофеинли ёки кофеинсиз бўлиши ҳам аҳамиятсиз.

Экспертларнинг таъкидлашича, қаҳва ичадиган аёлларда териси остидаги ёғ миқдори ўртача ҳисобда 2,8 фоизга кам.
Эркакларда қаҳванинг бундай таъсири кўзга ташланмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар қаҳва аёлларга чиройли қоматни сақлаб қолишга ёрдам беришини аниқлади