
Ёмонга ёр бўлишдан,
Очилмайин сўлишдан,
Бахтсиз бўлиб қолишдан,
АЛЛОҲ Сизни асрасин!
Дўст аталмиш душмандан,
Рост аталмиш ёлғондан,
Маккора бир Илондан
АЛЛОҲ Сизни асрасин.
Яратганнинг қаҳридан,
Жониворлар заҳридан,
Суйганингиз макридан,
АЛЛОҲ Сизни асрасин.
Сабр тоқат торликдан,
Ширин сўзга зорликдан,
Икки дунё хорликдан
АЛЛОҲ Сизни асрасин.
Иғво, фитна, туҳматдан,
Қалби қора улфатдан,
Бевақт келган кулфатдан,
АЛЛОҲ Сизни асрасин.
Орзулар саробидан,
Армонлар гирдобидан,
Душманнинг кўзидан,
Туҳматчининг сўзидан,
Бевафoнинг ўзидан
АЛЛОҲ Сизни асрасин! “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.