Фото: Getty Images
Кўпчилик қайта ишланган — шарбат, оқ нон ва донли маҳсулотлардан тайёрланган нонушта билан кунни қарши олади. Бу маҳсулотлар таркибида тозаланган шакар мўл бўлиб ошқозон, юрак фаолияти учун зарарли ҳисобланади.
Ширинлик билан нонушта қилиш
Сизда кун давомида ҳолсизлик, ҳаётий қувватнинг етишмаслиги кузатилаётган бўлса, бу нонуштага ширинлик истеъмол қилишингиз билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ширинлик танаввул қилганингиздан кейин, организмда инсулин ҳар доимгидан кўпроқ ишлаб чиқарилади бунинг оқибатида эса, ҳолсизлик ва бефарқлик кузатилади. Керагидан ортиқ шакар истеъмоли, қанди диабет ва вазн тўплашга олиб келади.
Крахмалга бой нонуштанинг зарари
Сизда чарчоқ, очликни тез ҳис қилиш ва асабийлашиш каби ўзгаришлар кузатилаётган бўлса, демак зудлик билан таомномангизни ўзгартиришингиз керак. Крахмал ва шакарга бой маҳсулотлардан тайёрланган нонуштадан кейин ҳолсизлик, лоҳаслик кузатилиши табиий.
Соғлом нонушта қандай бўлиши керак?
Мевали салат
Фото: «Яндекс Дзен»
Барра мевалардан тайёрланган салат фойдали нонушта учун яхши вариант. Тонгни олма, апельсин, банан, қовун ёки музлаткичингизда бор мевалардан тайёрланган салат билан қарши олинг.
Табиий йогурт
Ёнғоқ, резавор ва мевалардан тайёрланган табиий йогурт эса фойдали экани билан бирга, кун бўйи яхши кайфиятда бўлишингизга сабабчи бўлади.
Мевали бўтқа
Сули ёрмасига черника, бодом қўшиб тайёрланган бўтқа ҳам клечатка, озуқа моддалари ва оқсил ҳамда фойдали ёғларга бой экани билан энг яхши нонушталардан бири бўла олади.
Авокадоли омлет
Фото: «Яндекс Дзен»
Яна бир вариант —юрак фаолияти учун фойдали бўлган тўйинган ёғлар, витамин ва минераллар кони бўлган авокадо ва таркибида калий кўп бўлган пишлоқдан тайёрланган омлет ҳисобланади.
Бринза ва творогли бутерброд
Бринза, творог ва тухум қўшиб тайёрланган бутерброд ҳам куннинг мукаммал бошланиши гарови.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди