18:30 / 09.07.2020
4 263

Жазирамада уйни кондиционерсиз совутиш бўйича тавсиялар

Жазирамада уйни кондиционерсиз совутиш бўйича тавсиялар
Фото: Challengeр
Иссиқ ҳаво кишининг тинкасини қуритиши, ҳолдан тойдириши ва энергиясиз бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Аслида бундай жазирамада тоғда вақт ўтказиш, ҳовузда чўмилишдан яхшиси йўқ, лекин ҳозирги пандемия вақтида эмас. Шундай экан, уй шароитида бор имкониятлардан фойдаланган ҳолда юқори ҳароратдан сақланиш керак.

Фото: Getty Images
Кечаси барча деразаларни очиқ қолдиринг
Тунда ҳаво салқинланади ва дераза очиқ қолиши натижасида хонадаги мавжуд ҳаво алмашади. Салқин ва тоза ҳавода эса тиниқиб ухлаш мумкин бўлади. Фақат дераза очиқ қолганида устингизни юпқа чойшаб билан ёпишни унутманг.

Хонани шамоллатинг
Агар уйингиз деразалари турли тарафда жойлашган бўлса, бир вақтда очиб хона ҳавосини шамоллатинг. Бу кондиционер совуғида шамоллаш ёки суяк оғриғини орттиришдан минг карра яхши.

Деразани қуёш нури ўтказмайдиган ёпқич билан қопланг
Деразага қуёш нурини қайтарадиган парда ёки ёпқич илинг. Бу каби ёпқичлар кўп ҳолларда автомашиналарда қўлланилади. Ёпқичлар қуёш нурларини хона ичига ўтказмаслик хусусиятига эга экани билан уйнинг қизиб кетишининг олдини олади.

Фото: Getty Images
Жалюзи илинг
Қуёш нуридан сақланиш учун жалюзи яхши вариант, қолаверса, унинг турлари ва чўнтакка тўғри келадиган нархдагиси мавжуд. Жалюзининг қулайлиги — тонгда уни тушириб қўйиш, тунда эса очиб қўйиб, салқин ҳаво киришини таъминлаш имконияти мавжудлигида.

Вентилятордан фойдаланинг
Вентилятор жазирамадан сақловчи энг яхши вариантлардан бири ҳисобланади. Лекин ундан фойдаланишда баъзи нарсаларни инобатга олиш керак: унга яқин ўтириш ёки шамолни ҳаракатсиз тўғри қилиб йўналтириш оқибатида шамоллаб қолиш мумкинлигини ёддан чиқармаслик керак. Шу сабаб вентиляторнинг айлана ҳаракатланадиган режимидан фойдаланиш ва ундан узоқда ўтириш тавсия қилинади.

Сиз нима қилишингиз мумкин?
  • Организмдаги сув балансини сақлаш учун кўп миқдорда суюқлик, хусусан, сув ичинг.
  • Чой ўрнига ялпиздан ичимлик дамланг. Ялпиз таркибидаги ментол туфайли бундай ичимликни ичгандан сўнг киши исиб кетмайди ҳамда тетиклашади.
  • Табиий матолардан тикилган, оч рангли либос кийинг. Енгил кўйлак, кофта, пахта матосидан тикилган шим ёз кунлари учун энг аъло вариант.
  • Танангиздаги пулсни аниқлаш мумкин бўлган қисмга эфир ёғини сурканг. Эфир ёғи совитиш ва тетиклаштириш хусусиятига эга. Фақат бундан аввал ушбу ёғга аллергиянгиз йўқ эканига амин бўлинг.


Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Жазирамада уйни кондиционерсиз совутиш бўйича тавсиялар