09:51 / 20.07.2020
2 630

Ёзда қалқонсимон безни ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар

Ёзда қалқонсимон безни ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар
Фото: Getty Images
Қалқонсимон без касаллиги ёзда қўзғайдиган касалликлардан бири ҳисобланади ва кўпинча аввал кузатилмаган инсонларда ҳам айнан ушбу мавсумда безовта қилади. Саломатлик, киши ўзини ҳис қилиши учун муҳим бўлган қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар кузатилмаслиги учун нима қилиш керак? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.

Эндокринолог шифокор кўригидан ўтинг
Агар ёшингиз 30 дан ошган бўлса, унда ҳеч бўлмаганда бир марта эндокрионолог шифокор кўригидан ўтиш ва қалқонсимон безни ультратовуш (УЗИ) текширувдан ўтказиш тавсия этилади. Сўнгги вақтларда вазн ўзгариши, соч тўкилиши, терида муаммолар ва уйқунинг бузилиши кузатилса, айниқса бефарқ бўлманг. Яна бир нарсани ёдда тутинг, кўпинча қалқонсимон без касаллиги симптомларсиз намоён бўлади.

Ультрабинафша нурларидан қочинг
Ультрабинафша нурлари, тери саратонига сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари қуёш нурлари қалқонсимон без учун зарарли ҳисобланади. Чунки қуёш нури таъсирида тиреотоп гормонлари одатдагидан ҳам фаол ишлаб чиқарилиб, гипертериозга олиб келади. Шунингдек, қуёш ванналаридан ҳам қочиш тавсия қилинади.

Денгиз маҳсулотларини керагидан ортиқ истеъмол қилманг
Қалқонсимон безга йод кераклиги рост, аммо меъёрида. Унутманг йод миқдорининг ошиб кетиши, етишмовчилиги каби хавфли бўлиши мумкин. Шу сабабдан ҳам денгиз маҳсулотларини керагидан ортиқ истеъмол қилмаслик керак.

Ёғдан буткул воз кечманг
Ёзнинг жазирама кунлари учун енгил овқатланиш табиий ҳол бўлгани билан қалқонсимон без учун ёғ, хусусан монотўйинган ёғлар ҳаводек зарур эканини унутмаслик керак. Агар сиз ёз кунларида енгил салат истеъмол қилишни ёқтирадиганлардан бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда ўсимлик ёғи, ёнғоқ ва писта қўшиб истеъмол қилиш​ тавсия қилинади.

Кийинишга ҳам эътибор беринг
Синтетик матодан тикилган либос 30 фоиз, пахтадан тикилган юпқа либос эса 40 фоиз ультрабинафша нурини ўтказмаслик хусусиятига эга. Шунингдек, иссиқ кунларда қуёш нуридан сақловчи кремлардан фойдаланиш тавсия қилинади.

Сувда кўп вақт ўтказманг
Сувда — ҳовуз, денгизда бўлган инсонга қуёшнинг ультрабинафша нурлари одатдагидан ҳам кўп таъсир қилиши мумкин. Хавф олдини олиш учун, сувда кўп бўлмаслик ва сувга чидамли қуёшдан сақловчи кремлардан фойдаланиш маслаҳат берилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ёзда қалқонсимон безни ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар