07:30 / 27.07.2020
3 220

Тарвузнинг соч ва тери учун ТОП 5 фойдали хусусияти

Тарвузнинг соч ва тери учун ТОП 5 фойдали хусусияти
Ёзнинг иссиқ кунларида тарвузни истеъмол қилмайдиган инсонларнинг ўзи бўлмаса керак. Лекин кўпчилик унинг фойдали хусусиятларидан бехабар.

Шифокорларнинг айтишича, тарвуз соч ва тери учун жуда фойдали полиз маҳсулоти экан. Қуйида унинг ТОП 5 фойдали томонларини санаб ўтамиз.

1.Соч ўсишини тезлаштиради
Aминокислота танамиз учун зарур бўлган моддадир. Aйниқса миядаги қон айланишини яхшилайди. Тарвузда ҳам аминокислота моддаси мавжуд бўлиб, сочни яхши ҳамда мустаҳкам ўсиши билан рағбатлантиради.

2.Соч тўкилишини олдини олади
Тарвузда C витамини бўлганлиги сабабли, соч тўкилишини олдини олади десак, муболаға бўлмайди. Қолаверса, унда темир моддаси ҳам бор. Бу эса ўз навбатида қон айланишини яхшилаб, сочни етарли даражада кислород билан таъминлайди.

3.Сочни намлантиради
Тарвуз уруғининг ёғи жуда енгил ёғ сирасига киради. Бу ёғ сочни намлантиришга ёрдам беради.

4.Терини кислород билан тўйинтиради
Биз биламизки, қуриган тери инсонни қаритиб кўрсатади. Aйнан тарвузда сув миқдори кўп бўлганлиги сабабли ҳам, у терини кислород билан таъминлашга кўмаклашади.

5.Терини ёшартириб кўрсатади
Тарвуз таркибида тери тўқималарини ёшартирувчи модда мавжуд. Шу сабабли терини жиловкор бўлишига ўз ҳиссасини қўшади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тарвузнинг соч ва тери учун ТОП 5 фойдали хусусияти