75 килолик тарвуз! Ўзбекистонда етиштирилган баҳайбат полиз маҳсулоти барчани ҳайратга солди

Ижтимоий тармоқларда ғайриоддий катталикдаги тарвуз акс этган видео тарқалиб, фойдаланувчилар эътиборини тортмоқда. Видеода деҳқон елкасида тахминан 75 килограмм келадиган улкан тарвузни кўтариб тургани кўринади.
Видеода оддий тарвузлардан бир неча баравар катта бўлган полиз маҳсулоти намойиш этилган. Деҳқон унинг оғирлиги тахминан 75 килограмм эканини айтмоқда.
"Ким бу тарвузни елкасида тик ушлаб тура олса, мукофот пули бераман", — дея мурожаат қилган у.
Деҳқон ўз видеосида ижтимоий тармоқ кузатувчилари ва блогерларни ушбу ноодатий синовда қатнашишга чақирган.
Улкан тарвузни елкада тик ҳолатда ушлаб туриш таклифи эса видео остида турли мунозараларга сабаб бўлмоқда.































Изоҳлар 0
…