Фото: Cosmopolitan
Хотиранинг сустлашиши — қариш жараёни бошланганининг энг биринчи белгисидир. Кўпинча бу белги 30 ёшгача пайдо бўлади. Cosmopolitan айнан шу масалада мутахассислардан жавоб олди.
2011—2015 йиллар давомида 58-98 ёшли инсонлар орасида тадқиқот олиб борилди. Уларга турли хил саволлар берилди, парҳези кузатилди ва шу орқали хотира синови ўтказилди.
Тадқиқотда ҳафтада бир маротаба фастфуд егуликлари, гўшт кун ора ва ундан ҳам камроқ, ширинлик ҳафтада 5 марта ва ундан ҳам камроқ истеъмол қилган инсонлар яхши натижа кўрсатди. Бундан ташқари, улар сариёғ ва маргарин истеъмолини камайтирган. Асосан зайтун ёғидан фойдаланган. Демак, саломатликни асраш учун нафақат тўғри овқатланиш, балки кераксизларини чиқариб ташлаш лозим.
Резаворлар
Фото: Cosmopolitan
Тавсия этилади: ҳафтада 2 марта
Меъёри: 150 гр
Қулупнай, малина — ҳар қандай резаворлар тавсия этилади. Улар антиоксидантларга бой бўлиб, нафақат хотира, балки бутун танага фойдали ҳисобланади.
Кўкат ва карам
Фото: Cosmopolitan
Тавсия этилади: ҳар куни
Меъёри: 50 гр
Салат барги, укроп, майданоз (петрушка), қалампир — фолат кислоталарига бой ҳамда деменция хавфини камайтиради. Маълумот учун, деменция касаллигига чалинган инсонларда ақл-заковати учун хос бўлган барча руҳий функциялар сустлашиб боради. Хотиранинг барча турлари — эшитиш, кўриш ва ҳаракат хотиралари бузилади. Масалан, бирор гапни гапираётиб ҳам унутиб қўйиш мумкин. Деменцияни қисқача қилиб «тафаккур бузилиши» дейишади. Брокколи ва бруссел эса организмга токсинларни чиқариб юборишда ёрдам беради.
Дон маҳсулотлари
Фото: Cosmopolitan
Тавсия этилади: ҳафтада 3 марта
Меъёри: 100 гр
Фасол, ловия, нўхат ва мош оқсилларга бой бўлиб, когнитив иш фаолиятини яхшилайди.
Нон маҳсулотлари
Фото: Cosmopolitan
Тавсия этилади: ҳафтада 3-4 марта
Меъёри: 100-150 гр макарон ёки бўтқа, 2 бўлак нон
Шифокорлар модда алмашинуви учун зарарли бўлган гуруч, макарон маҳсулотлари таркибида бўлувчи оддий углеводларни қисқартириш кераклигини таъкидлайди.
Курка ва товуқ гўшти
Фото: Cosmopolitan
Тавсия этилади: ҳафтада 2-3 марта
Меъёри: 150 гр
Ёғли гўшт ўрнига жуда яхши ўрибосар. Ёғга кам тўйинган, лекин оқсилга бой.
Балиқ гўшти
Фото: Cosmopolitan
Тавсия этилади: ҳафтада 2 марта
Меъёри: 100-150 гр
Балиқ таркибида омега-3 ёғ кислотаси мавжуд, бу эса альцгеймер касаллиги хавфини камайтиради.
Ёнғоқлар
Фото: Cosmopolitan
Тавсия этилади: ҳафтада 5 марта
Меъёри: 30 гр
Ҳар қандай ёнғоқ ва ёнғоқ ёғи (шакари кам бўлишига қаранг) ҳам фойдали, ёнғоқ полифенолага бой, деменция касаллигининг олдини олади.
Зайтун ёғи
Фото: Cosmopolitan
Уни ҳар қандай ёғнинг ўрнига ишлатиш керак, айниқса қовурма таомларда. Улардан «Extra virgin» номи остидагисидан фойдаланган афзал. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Дониёр Тошхўжаев лавозимидан озод этилди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Қирғизистон бюджетига коррупционерлардан мисли кўрилмаган миқдорда маблағ қайтарилди
Исроиллик раввинни ўлдиришда гумонланган уч киши ушланди
Путиннинг ядровий огоҳлантириши — "Орешник" нималарга қодир?
БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди