19:17 / 02.11.2020
2 588

Косметик воситалар, гуллар ва жинси шим. Музлаткичда сақлаш тавсия этиладиган нарсалар

Косметик воситалар, гуллар ва жинси шим. Музлаткичда сақлаш тавсия этиладиган нарсалар
Фото: «Домашний очаг»
Музлаткичда фақат истеъмол маҳсулотларини сақлаш мумкин, деб ўйлаганлар фикри қуйидаги маълумотлардан кейин ўзгариши аниқ.

Кўз учун крем
Кўз тагидаги шишларга қарши самара берадиган кремни хонада эмас, музлаткич эшигида сақлаган яхши.

Кўз қалами
Қалам совуқда сақланса, учи қаттиқлашади ва бу ишлатиш учун қулайлик келтириб чиқаради.

Тирноқ бўёғи
Бир томондан музлаткичда сақланган лакнинг фойдаланиш муддати узоқроқ бўлади, лекин лак консистенсияси ёпишқоқ бўлиб қолади ва тирноққа суртиш қийин бўлади.

Органик, табиий косметика
Органик ва табиий кремларни ишлатишда уларнинг фойдаланиш муддатига эътибор қаратиш керак. Консервантлар қўшилмаган косметик воситаларни музлаткичда сақлаган маъқул.

Колготка ва капрон пайпоқлар
Колготка узоқ вақтга етиши учун уни намлаб полиэтилен пакетга солинг ва музлаткичга қўйинг. Эртаси куни олиб, ўз ҳолига келганидан кейин кийсангиз бўлади.

Жинси
Яхши жинси камроқ ювилса, чиройли кўринади. Ҳид ва бактериялардан қутилишга эса музлаткич музхонаси ёрдам беради. Бир кеча давомида унда турган жинси эртаси куни янгидек кўринади.

Доғ ёпишган мато
Кийимга мум ёки сақич ёпишган бўлса, уни музлаткич музхонасига қўйиш керак. 5 дақиқа турганидан кейин уни кўчирса бўлади.

Бошқа буюмлар
Очилмаган конвертни йиртмасдан очиш учун уни полиэтилен пакетга солиб, икки соатга музлаткичга қўйинг. Шундан кейин қийналмасдан очиш мумкин, хона ҳароратида турганидан кейин эса қайта ёпиштириб қўйиш мумкин.

Гуллар
Гулдастани кечга қадар янгидек сақлаш учун уни музлаткичга қўйиб қўйинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Косметик воситалар, гуллар ва жинси шим. Музлаткичда сақлаш тавсия этиладиган нарсалар