Фото: Getty Images
Мигрендан доимий азият чеккан кишилар, унинг фаол ва қувноқ турмуш тарзига қанчалик халал беришини яхши билади. Бош айланиши, тез аччиқланиш, уйқу босиши ва оғриқ симптомлари билан кузатиладиган ушбу касалликдан халос бўлиш учун қабул қилинадиган дори воситаларининг кўпи фақат бир симптомни қолдиради, уни бутунлай бартараф этиши мумкин бўлган препаратлар бўлса, организмга ножўя таъсир қилиши мумкин. Қуйидаги усул ва табиий маҳсулотлар эса унинг олдини олиши ва оғриқни қолдиришга дорилардан кам бўлмаган таъсир кўрсатади асосийси эса салбий оқибатларга олиб келмайди.
Ароматерапия
Хушбўй ифорлар мигренга ижобий таъсир кўрсатади. Гап шундаки, ҳид ва ифорлар мияга тўғридан-тўғри сигнал юборади ва кўп вақт ўтмай стрессни камаяди. Хушбўй ифорли ялпиз ёғидан фойдаланилганда нафақат ёқимли ҳис туйилади, балки асаб тизими ҳам тинчланади. Бунинг учун уни, кўп бўлмаган сув билан аралаштириб, чаккага суртиш тавсия этилади. Натижа янада тез бўлиши учун, ялпизли ёғни суртгандан кейин мушакларни бўшаштириб ва медитация билан шуғулланинг.
Акупунктура
Акупунктура, яъни игна санчиб даволаш танадаги маҳаллий оғриқларни қолдириш учун самарали муолажа ҳисобланади. Аммо мигрен вақтида уни амалга ошириш учун етарли вақт ва шароит топилмаслиги мумкин. Шу боис аввалдан саломатлик ҳақида қайғуриб, мигрен безовта қилгунича қўл қовуштириб ўтирмаслик керак. Бош ва кўрсаткич бармоқ ўртасидаги нуқтани 10-20 сония давомида уқаланг. Сўнг кейинги қўлда худди шу ҳаракатни бажаринг. Бундай усул, айниқса, ҳали оғриқ кучаймаган вақтда яхши самара беради.
Овқатланишга эътиборли бўлиш
Нитрат, сулфат ва тозаланган шакар, кофеин ва спиртли ичимликлар қаттиқ бош оғришига сабаб бўлиб, мойиллиги бор одамларда мигрен ривожланиш хавфини кучайтириши мумкин. Шу сабабдан ҳам улардан воз кечилмаса ҳам, истеъмол миқдорини камайтириш, ўрнига бошқа альтернатив маҳсулотларни истеъмол қилиш керак. Рационга бундай ўзгартириш киритилганидан кейин 2-3 ҳафта ўтиб, мунтазам равишда мигрен безовта қиладиган кишиларда ижобий натижани кўриш мумкин бўлади.
Магний
Магний мигренни бартараф қилиш учун энг яхши моддалардан ҳисобланади. Ўтказилганига кўп бўлмаган тадқиқотларда, қаттиқ бош оғриғи вақтида организмда магний миқдори рекорд даражада кам бўлиши аниқланди. Агар магний истеъмол маҳсулотлари орқали етарли даражада қабул қилинмаса, махсус қўшимчалардан фойдаланиш мумкин. Аммо бу борада эҳтиёткорликка амал қилган яхши. Магнийни қандай қабул қилган яхши эканлигини билиш учун шифокор кўрсатмасига биноан иш тутган яхши.
Занжабил
Занжабилнинг қанчалик фойдали экани ҳақида кўп марта таъкидланган. Тадқиқотлардан бирида ушбу маҳсулот, мигренни бартараф этиш учун қўлланадиган медикамент сингари таъсир қилган ва натижа дарҳақиқат самарали бўлган. Қолаверса, занжабил дори воситалари сингари ножўя таъсир кўрсатмайди. Барра занжабилни шарбат ёки смузига қўшиб ёки уни сув ва лимон билан аралаштириб, ичимлик тайёрлаган ҳолда истеъмол қилинса, 20-25 дақиқадан кейин аҳвол яхшиланиши керак.
Йога
Йога инсонни тинчлантиргани, стрессни камайтириб, мушакларни бўшаштиргани сабаб ҳам у билан шуғулланишни одатга айлантириш керак. Бошланишига бир ҳафтада 2 марта шуғулланса бўлади. Махсус курсларга қатнаш ёки уйда шуғулланишдан қатъи назар, мигрен безовта қилиши камаяди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Бетербиев—Бивол реванш жанги санаси маълум бўлди
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи