17:30 / 05.11.2020
3 410

Саратон келиб чиқишига сабаб бўладиган кундалик одатлар

Саратон келиб чиқишига сабаб бўладиган кундалик одатлар
Фото: «Домашний очаг»
Инсон организми ва саломатлиги учун хавфли ҳисобланган ўсмаларни 100 фоиз олдини оладиган аниқ, исботланган стратегия мавжуд эмас. Лекин мутахассисларнинг бу борадаги тадқиқотларидан келиб чиққан ҳолда саратонга сабаб бўладиган омиллар ҳақида маълумотга эга бўлиб, саломатлик билан келиб чиқиши мумкин бўлган муаммолар пайдо бўлмаслигига ҳисса қўшиш мумкин.

Ширинлик истеъмол қилиш
Шакарни керагидан ортиқ истеъмол қилиш кўкрак бези саратони пайдо бўлиш хавфининг ошишига сабабчи бўлади. Ғарбий ярим шар аҳолиси ҳар куни истеъмол қиладиган миқдордаги шакар сичқонларга берилганда тез орада кўкрак бези саратонига мойиллик ошгани аниқланган. Олимлар шакардан воз кечиб, унинг ўрнига табиий ширин мевалар ейишни тавсия қилади.

Иссиқ ичимликлар
Халқаро онкология журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, доимий равишда иссиқ қаҳва, чой ичиш қизилўнгач саратонини келтириб чиқариши аниқланган. Иссиқ суюқлик ичганда қизилўнгач деворларининг доимий равишда зўриқиши хавфли ҳужайраларнинг ривожланишига олиб келади.

Кечаси ишлаш
Тунда ишлаш ва саратон ўртасидаги боғлиқликка асосланган тадқиқотлар ҳали кўп эмас, лекин мавжудлари буни тасдиқлайди. Олимларнинг тахмин қилишича, бундай иш режими иммунитетни сусайтиради ва яллиғланишни ривожлантиради. Шу боис организм дам олиши керак бўлган вақтда ишлаш тавсия қилинмайди.

Кўп ўтириш
Кунни ўтирган ҳолда ўтказиш кунига бир ёки икки қути сигарет чеккан билан баробар. Бундай кишиларнинг саратонга чалиниш хавфи юқори ва бунга ҳужайраларга кислород етишмаслиги сабаб бўлади. Қанча кам ҳаракат қилсангиз, қон шунча яхши айланмайди ва аъзолар қон билан тўлақонли таъминлана олмайди. Иш ёки ўқишингизни ўтирган ҳолда бажаришга мажбур бўлсангиз, унда тонгда уйда спорт машқларига 20-30 дақиқа вақт ажратинг, иложи бўлса, тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг.

Ортиқча вазн
Ортиқча вазн нафақат қизилўнгач, балки ошқозон ости бези, ичаклар, буйраклар, қалқонсимон без ва сут бези саратонига сабаб бўлиши мумкин. Гап шундаки, ортиқча ёғ сабаб организмда эстроген гормони кўп миқдорда ишлаб чиқарилади ва организмда гормонал баланс издан чиқиб, яллиғланиш ва ўсмалар ривожланиши мумкин бўлади.

Поливитамин ва биологик актив қўшимчалар
Аслида Поливитамин ва биологик актив қўшимчалар, озуқа моддалари, микроэлементлар етишмаганда мутахассис кўрсатмасига биноан истеъмол қилиниши керак. Лекин кўпчилик билар-билмас, ўзбошимчалик билан уларни истеъмол қилади ва турли салбий оқибатларга олиб келади. Уларнинг орасида эса турли ўсмалар пайдо бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Шу боис қабул қилишда эҳтиёт бўлиш ва, албатта, мутахассис билан маслаҳатлашиш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Саратон келиб чиқишига сабаб бўладиган кундалик одатлар