Фото: Getty Images
Асалнинг фойдаси ва зарари ҳақида жуда ҳам кўп тортишувлар мавжуд. Баъзилар асални мутлақо зиён деб ҳисоблайди, яна айримлар эса уни энг фойдали десерт деб билади. Аслида-чи? Юқоридаги фикрларнинг қай бирида жон бор?
Ушбу маҳсулотнинг 80-85 фоизни углеводлар ташкил этади. Асал ҳам оддий шакар сингари қонда қанд миқдорини ортишига олиб келади, бу эса очликни кучайтиради, узоқ муддатда сурункали касалликларни ривожлантириши ҳам мумкин. Аммо барча нохуш оқибатлар фақат асални меъёридан ортиқ истеъмол қилгандагина юз беради. Шунингдек, асал танага зарар етказмайди ва қонга серотонин моддасини чиқариши орқали инсон кайфиятини кўтаради.
Ширинликни хуш кўрувчилар диққатига, асал шакарга қараганда анча фойдали ҳисобланади. Ҳақиқат шундаки, оқ шакар организм учун умуман фойдасиз маҳсулотдир. Унинг таркибида ҳеч қандай витамин, минерал ёки оқсил мавжуд эмас.
Табиий асал антиоксидантларга бой бўлиб, улар ҳужайраларни ҳимоя қилади, тери ҳолатини яхшилайди ва қариш жараёнларини секинлаштиради. Асал таркибидаги фаол моддалар холестерин миқдорини пасайтириш ва юрак мушагини кучайтириш орқали юрак соғлиғига фойдали таъсир кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари асал кучли антибактериал таъсирга эга, бунинг натижасида у иммунитет тизимини мукаммал даражада мустаҳкамлайди ва яллиғланишнинг олдини олади.
Шуни таъкидлаш керакки, бу маълумотларнинг барчаси 100 фоиз органик таркибга эга табиий асалга тегишли. Одатда улар ихтисослашган дўконларда ёки асаларичилик марказларида сотилади. Супермаркетда сотиладиган асал маҳсулотларнинг аксарияти жуда кўп консервантлар ва турли хил қўшимчалардан таркиб топган бўлиши мумкин, бу, албатта, шубҳали. Бундан ташқари асал энг кучли аллерген ҳам ҳисобланади, шунинг учун уни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Ўзбекистон Республикасининг янги мудофаа вазири тайинланди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
2050 йилда 1,2 миллиардгача одам яшаш жойини тарк этади
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади