14:36 / 24.11.2020
3 443

Қандли диабетга чалинганлар мунтазам истеъмол қилиши керак бўлган маҳсулотлар

Қандли диабетга чалинганлар мунтазам истеъмол қилиши керак бўлган маҳсулотлар
Фото: «Домашний очаг»
Агар беморга қандли диабетнинг 2-тоифаси ёки модда алмашинуви синдроми ташхиси қўйилса, у ҳолда рационни янгидан тузиб чиқиш керак. Албатта, саломатлик тўғридан-тўғри кунлик таомномани ташкил этувчи озиқ-овқат маҳсулотларига боғлиқ. Қандли диабетга дуч келган киши аввал тақиқланган озиқ-овқатлар рўйхати билан танишиб чиқади. Фойдалилари эса соғлиқни асраш учун ёрдам беради. Қуйида қандли диабетга чалинган инсонлар қандай маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилишини билиб олиши мумкин.

Қора шоколад
Олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, мунтазам равишда какао истеъмол қилиш диабетнинг 2-тоифасини ривожланишини секинлаштириши мумкин. Бундан ташқари ушбу маҳсулот кўпинча қанд касали билан ёнма-ён юрадиган юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Шоколаднинг какаолиги ва шакарсизини танлаш тавсия этилади.

Брокколи
Деярли барча крестгуллилар оиласига мансуб сабзавотлар қанд касаллиги учун жуда фойдалидир, шу жумладан, брокколи ҳам. Ушбу сулфорафан аралашмасига бой бўлган карам кучли яллиғланишга қарши таъсирга эга. Шунингдек, қонда шакар даражасини назорат қилади. Бундан ташқари беморларда пайдо бўладиган зарарлардан қон томирларини ҳимоя қилади.

Ушбу модданинг яна бир фойдали хусусияти – бу организмнинг табиий зарарсизлантиришдир. Бу орқали саратон касаллигини келтириб чиқарадиган кимёвий моддаларни танадан осонгина чиқариб ташлайди. Шундай экан қанд касали бўлмаса ҳам, брокколини тез-тез истеъмол қилиш керак.

Қорағат (черника)
Қорағат барча турдаги толага бой ўсимлик бўлиб, у қондаги қанд миқдорини хавфсиз даражада сақлайди. Ушбу маҳсулот ҳам олиб борилган тадқиқотларга кўра, қанд касали ва модда алмашинуви синдроми ташхиси қўйилган беморлар учун кони фойда ҳисобланади.

Жўхори уни (овсянка)
Жўхори унини мунтазам равишда истеъмол қилиш қандли диабетнинг 2-тоифаси хавфини камайтиради. Ушбу дон таркибида магний кўп бўлиб, у организмда глюкозани қайта ишлашга ва инсулин ажралишига ёрдам беради.

Балиқ
Балиқ қанд касалига чалинган беморлар учун энг фойдали маҳсулотларнинг биридир. У бой бўлган омега-3 ёғ кислоталари танадаги яллиғланишни камайтиради. Шунингдек, кўпинча диабет билан боғлиқ асоратлар хавфини камайтиради. Мутахассислар ҳафтасига икки маротаба балиқ истеъмол қилишни тавсия этади.

Зайтун ёғи
Агар аллақачон қанд касали аниқланган бўлса, жисмоний фаоллик ва Ўрта Ер денгизи парҳези энг самарали рецепт ҳисобланади. Парҳезнинг асосий таркибий қисмларидан бири зайтун мойи бўлиб, у кўп тўйинмаган ёғларга ва антиоксидантларга бой, ҳужайраларни зарарланишдан сақлайди ва юрак хасталигининг олдини олади.

Клетчатка (бириктирувчи тўқима)
Толага бой парҳез қандли диабетнинг 2-тоифасини олдини олишга ёрдам бериши аниқланди. Касалликнинг олди олинмаса ҳам толага бой овқатлар глюкоза миқдорини камайтириш хусусиятига эга.

Дуккаклилар
Дуккакли экинлар таркиби оқсил ва толага бой бўлиб, улар қондаги қанд миқдорини кескин кўтарилишидан сақлайди. Агар уй шароитида дуккакли маҳсулотларни пиширишни иложи бўлмаса, у ҳолда уларнинг консерваларини сотиб олиш мумкин. Фақатгина истеъмолдан аввал яхшилаб ювишни унутмаслик керак.

Исмалоқ
Исмалоқ таркибида К витамин ҳамда магний, фолат, фосфор, калий ва руҳ каби минераллар мавжуд. Шунингдек, ўсимлик таркибидаги лютеин ва зеаксантин кимёвий моддалари қонда глюкоза миқдорини назорат қилишга ёрдам беради.

Ёнғоқ
Ёнғоқ таркибида альфа-линоленик кислота деб аталадиган жуда фойдали тўйинмаган ёғ кислотаси мавжуд, у яллиғланишни камайтиради. Бундан ташқари ёнғоқ маҳсулотларида топилган л-аргинин, омега-3, E витамин ҳамда бошқа моддалар саратонга қарши ва холестеринни камайтиради. Ёнғоқ гарчи касалликнинг олдини олмаса-да, соғлиқни асрашни истаганлар учун энг фойдали ва хавфсиз маҳсулотлардан биридир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандли диабетга чалинганлар мунтазам истеъмол қилиши керак бўлган маҳсулотлар