Неврознинг бу тури қадимдан маълум бўлиб, бу касаллик психастения деб ҳам аталган. Психастения атамасини француз олими Пер Жане таклиф қилган ва миядан кетмайдиган фикрлар бу касалликнинг асосий белгиси эканлигини айтган.
Миядан кетмайдиган фикрлар неврознинг бир тури ҳисобланиб, доимий шубҳалар, қўрқув, мияга азоб берувчи тасаввур ва ғоялар, турли ҳаракатлар ва интилишлар унга хос белгилардир. Бемор бу хаёлларнинг барчасидан қутулишга ҳаракат қилади, даво чораларини излайди, лекин бу уринишлар кўпинча зое кетади, уни мияга ўрнашиб қолган фикрлар қийнайверади.
Миядан кетмайдиган фикрларнинг доимийлиги, такрорланувчанлиги ва улардан қутулишнинг ўта қийинлиги беморни қийин аҳволга солиб қўяди. Бу ҳолатларга бемор танқидий нуқтаи назар билан қарайди, уларнинг асосли эмаслигини, ғалати эканлигини тушунади, уларга бардош беришга интилади, лекин фикрлар унинг иродаси ва хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолда пайдо бўлаверади. Буларнинг ичида фобиялар алоҳида ўрин касб этади.
Давоси қандай? Бундай беморларни “Асаб ва руҳият” соҳасида фаолият кўрсатувчи шифокорлар, яъни тиббий психолог, нейропсихолог ва психиатрлар махсус дастур асосида даволашади. Даволаш муддати бир неча ойларга чўзилиши ҳақида бемор ва унинг яқинлари огоҳлантирилади.
Зарифбой Ибодуллаевнинг
“Асаб ва руҳият” китобидан олинди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
“Асаб ва руҳият” китобидан олинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Қидирувдаги машинага бошқа авторақам тақиб юрилгани маълум бўлди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди