Фото: Мариэ Cлаире
Инсон танасининг энг сезгир тизимларидан бири – бу лимфа тизими. Лимфа эса танадаги барча ҳужайраларни ювадиган шаффоф суюқлик. Айнан ҳар куни танани тўлдирувчи токсин ҳамда парчаланадиган маҳсулотларни зарарсизлантиришга ва уларни йўқ қилишга ёрдам беради.
Йиллар давомида мувозанатсиз овқатланиш, экология, зарарли одатлар ва ҳаракатсиз турмуш тарзи натижасида тана чарчайди ва лимфа суюқлиги ҳаракатининг секинлашуви ва ҳаттоки, бузилишига ҳам олиб келади. Сабаби йиллар мобайнида тўпланган чиқиндилар лимфа йўлларини тўсиб қўяди.
Бунинг ортидан эса бир қанча муаммолар пайдо бўлади. Уйқучанлик ёки уйқусизлик, чарчоқ, фаолликнинг сустлашуви, ортиқча вазн, шиш, терининг юмшаши, рангдаги ўзгаришлар пайдо бўлади. Шифокорлар лимфодренаж массажи ёрдамида лимфа тиқилишига қарши курашишни маслаҳат беради, у танани тетиклаштиради ва руҳни енгиллаштиради.
Нима учун керак?
Массаж ортиқча вазн билан бирга, танадаги токсинларни чиқариб ташлашга ёрдам беради, мавжуд муаммоларни ҳал қилади. Шунингдек, келиб чиқиши кутилаётган салбий ҳолатларнинг олдини олади. Шунинг учун ҳам танани даволашнинг кучли классик воситаси ҳисобланади.
Қандай амалга оширилади?
Лимфодренаж массажи лимфа томирлари бўйлаб қўлларнинг силлиқ ҳаракатлари билан пастдан юқорига қараб амалга оширилади. Лимфодренаж модда алмашинуви жараёнини яхшилашга ёрдам беради, шунингдек, тинчлантирувчи асаб тизмига таъсир қилади.
Кўпинча 10-12 сеансдан иборат лимфодренаж массаж курси тавсия этилади
Курсдан сўнг бош оғриғининг пасайиши, иммунитетнинг тикланиши, қувватнинг ортиши ва албатта, охири вазн ташлаш билан якунланади. Лимфодренаж массажи ҳар 2-3 ойда такрорланиши керак, шунда саломатлик янада мустаҳкамланади. Массаж ниҳоятда фойдали бўлсада, аммо у тавсия қилинмайдиган ҳолатлар ҳам мавжуд: ҳомиладорлик, танадаги фаол инфекциялар, саратон ва тери шикастланиши.
Қаерда амалга оширилади?
Ортиқча вазнни йўқотиш учун массажни қўллар ёрдамида асал ёки қаҳва билан амалга ошириш мумкин. Биринчи навбатда, танадаги муаммоли жойларга асал ингичка қатлам ҳолида сурилади. Аста-секин тери юракка қараб силанади ва массаж қилинади. Тананинг ҳар бир қисмига камида 15-20 дақиқа сарфланади. Массаждан сўнг асал илиқ сув билан ювилиб, селулитга қарши крем сурилади. Бу каби лимфодренаж 2 ҳафта давомида ҳар куни амалга оширилиши керак.
Албатта, жисмоний фаолият ва тўғри овқатланишни ҳам бирлаштириш зарур. Бу кўп куч талаб қилиши мумкин, аммо сабр қилиш яхши натижани беради. Қаҳва лимфодренажи учун қайнатилган қаҳва пўстлоғи йиғиб олинади, унга зайтун мойини ҳам қўшиш мумкин. Ушбу ҳолатда ҳам аралашма муаммоли жойларга сурилади ва юқорида айтилганидек массаж қилинади. Натижада тери янада таранглашади, аммо жараёндан сўнг крем суришни унутмаслик зарур.
LPG массаж муолажаси
Фото: Мариэ Cлаире
Уй шароитида лимфодренаж массажи қон-томирлар фаолиятини қўллаб-қувватлайди, тери ҳолатини яхшилайди ва ортиқча вазнга қарши курашда ёрдамчи бўлади. Лимфодренаж массажи учун салонга ҳам бориш мумкин. У ерда массаж ускунаси ёрдамида одатда зарарланган ҳудудда жараён қўлланилади. Шунингдек, ускуна тери юзасида осонгина ҳаракатланади, мушаклар бўшашади, танада суюқликнинг айланиши яхшиланади – буларнинг барчаси селулитдан халос бўлишга, ёғ бирикималарининг эришига, шишни, вазнни камайтиришга ёрдам беради.
Массаж жараёни танланган ҳудудга қараб 30 дақиқадан 2 соатгача давом этиши мумкин. Биринчидан, натижа дарҳол сезилади, шунингдек, бир неча ҳафта ичида тери кўриниши аста-секин ижобий томонга ўзгаради. Прессотерапия – бу лимфа тезлашувининг яна бир тури бўлиб, унда мижозга махсус кийим кийдирилади. Сўнгра қурилма ёрдамида муаммоли жойларга керакли босим ўтказилади, бу эса лимфани тўғри йўналишга суриб, ҳаракатни тезлаштиради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Брюс Лининг сирли ўлими тафсилотлари аниқланди
Ироқда 37 йилда илк бор аҳоли рўйхатга олиниб, уларнинг сони очиқланди
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи