date
views 3 706

Саратонни қўзғатадиган кийимлар эълон қилинди

Саратонни қўзғатадиган кийимлар эълон қилинди
Россиялик кимё терапевт Aндрей Базилев саратонни қўзғатадиган кийимларнинг номини айтди. Бу ҳақда «Пятый канал» хабар бермоқда.

Шифокорнинг сўзларига кўра, полиэстер каби синтетик материаллардан тайёрланган кийимлар саратон хавфини оширади. «Одатда, ушбу матони ишлаб чиқаришда унга турли хил моддалар қўшилади: формальдегид, аммиак, тефлон, фталат. Бу моддаларнинг барчаси нафас олиш йўллари касалликларини келтириб чиқариши мумкин ”, дея тушунтирди онколог.

Шифокорнинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда синтетик материаллар саратонни қўзғатиши ҳақида аниқ илмий далиллар йўқ. Шунга қарамай, Базилев ғайритабиий матоларни узоқ вақт кийиб юришдан сақланишни тавсия қилди. Шунингдек, у синтетик чойшаблардан воз кечишни маслаҳат берди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Саратонни қўзғатадиган кийимлар эълон қилинди