Темперамент одамнинг теварак-атрофдаги воқеаларга муносабати ва ҳиссиётининг айрим хусусиятларини белгилаб беради. Темперамент онг, хотира, ақл-заковат ва қобилиятни акс эттирмайди. Шу боис ҳам барча темперамент эгалари орасида иқтидорли ва иқтидорсиз, илмли ва илмсиз, виждонли ва виждонсиз кишиларни учратамиз. Темпераментнинг 4 та типи маълум: сангвиник, флегматик, холерик ва меланхолик.
Машҳур рассом Бидструп темпераментнинг 4 типини қуйидаги ҳажвий расмларда тасвирлаган. Қани, уларни аниқлашга ҳаракат қилиб кўрингчи.
Сангвиниклар – шўх ва қувноқ одамлар
Сангвиниклар шўх, қувноқ, тиришқоқ ва таъсирчан кишилардир. Улар теварак-атрофга тез мослашади. Реакциялари етарлича кучли ёки ўртамиёна бўлади. Улар билимни тез ва осонгина ўзлаштирсалар-да, ҳамма вақт ҳам пухта эгалламайдилар. Муомалада улар кўпроқ ширинсухан, қувноқ ва гапдон одамлардир.
Сангвиниклар ишга осонгина берилиб кетиб, жадал ишлашга қодир бўлишади, лекин мунтазам равишда доимий меҳнат қилишга анча қийналадилар. Шу билан бирга улар тиришқоқ ва фаол бўлишади, бошқа кишилар билан осонгина тил топишади.
Флегматиклар – вазмин одамлар
Флегматиклар вазмин кишилардир. Улар учун шошмаслик ва босиқлик ўта хос. Бундай одамлар мураккаб ҳаётий вазиятларда камҳаракатчан бўлишса-да, қўйилган мақсадга эришишда анча дадил бўлишади. Билимни секинроқ ўзлаштирсалар ҳам, пухта эгаллашади. Агар сангвиник алангага ўхшатилса (у тез ёниб, тезда сўнади), флегматик секин ва узоқ ёнадиган алангага ўхшайди. Бирор нарсага тез жавоб қилиш керак бўлса, флегматиклар вақтни бой бериб қўядилар. Бундай пайтларда сангвиникнинг устунлиги сезилиб туради. Қатъийлик, ирода ва сабр-тоқат талаб қилинадиган ишларда эса флегматик устун келади.
Холериклар – жиззаки одамлар
Холериклар кучли, чаққон, жиззаки ва ҳаракатчан одамлардир. Уларнинг ўзига хос хусусияти – жиззакилик ва беқарорлик. Холериклар жуда фаол ва ишчан бўлишади. Бироқ улар бир маромда ишлай олишмайди, гоҳ ғайрат билан, гоҳ имиллаб ишлашади. Шунинг учун ҳам эҳтиёткорлик, сабр-тоқат ва чидам талаб қилинадиган вазиятларда холериклар қийин аҳволга тушиб қолишади.
Меланхоликлар – журъатсиз ва руҳан заиф одамлар
Меланхоликлар ғамгин, журъатсиз ва маъюс кишилардир. Салга чарчаш, бирор ишга етарлича журъат этмаслик, ўз фикр ва истакларини қондира олмаслик улар учун жуда хос. Меланхоликлар кўпинча арзимаган қийинчиликларга бардош бера олмайдилар, уларга қарши курашдан воз кечадилар. Сангвиниклар ва флегматиклар қийинчиликларни осон енгишади, холериклар эса уларни ҳатто йўқ қилиб юборадилар. Меланхоликда ижобий ҳис-туйғулардан салбий ҳис-туйғулар устунлик қилади. Бахтли воқеалардан улар завқлана олмайди, нохуш воқеалар эса уларни тушкунликка тушириб қўяди. Меланхоликнинг ташқи кўриниши доимо тушкунлик ва ғамгин одамни эслатади. Улар депрессияга мойил бўлишади.
Иккита темперамент вакиллари – сангвиник ва флегматиклар турмуш қийинчиликларига жуда турғун мослаша оладилар. Сангвиник ва холериклар темпераментнинг кўп тарқалган типига киришади.
“Асаб ва руҳият” илмий-тиббий маркази
директори, профессор Зарифбой Ибодуллаев
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
директори, профессор Зарифбой Ибодуллаев
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Германия йил охиригача Украинага яна иккита ИРИС-Т ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди