Фото: «Домашний очаг»
Шамоллаш, грипп ёки коронавирус – ушбу касалликлар ўз-ўзидан бутун тана учун жиддий юкдир. Гоҳида касалликдан тезроқ тузалишга ёрдам бермайдиган баъзи одатлар бор, уларни иложи борича тезроқ тарк этиш лозим.
Ухлашга кеч ётиш
Бемор қанча яхши ухласа, тана вирус билан курашиш учун кўп куч сарфлайди ва тезроқ тикланади. Уйқу шамоллаш ва гриппга қарши энг яхши дори ҳам ҳисобланади. Касалликка чалингандан кейин ҳам тиниқиб ухламаслик уни бартараф этишни кечиктиради.
Душ қабул қилиш
Агар тана ҳарорати 38 даражадан ошса, сув билан боғлиқ жараёнларни ўтказмаслик яхшироқдир. Ҳаммом ёки душ иситмани кучайтириши ёки аҳволни ёмонлаштириши мумкин. Шунингдек, уни совуқ сув билан тушириш ҳам мумкин эмас.
Касалликни оёқда ўтказмаслик
Ҳар қандай бемор учун энг ёмон одат – касаллик вақтида нормал ҳаёт кечиришга уринишдир. Тана эса шамоллаш ва грипп аломатларини енгиллаштирадиган дорилар билан мунтазам равишда қўллаб-қувватланади, холос.
Биринчидан, юрак зўриқиши туфайли жиддий касаллик асоратлари келиб чиқади.
Иккинчидан, ҳароратни доимий равишда тушириш у билан организмнинг курашишига тўсқинлик қилади.
Учинчидан, атрофдаги соғлом одамлар учун ҳам хавфли манбага айланиб қолиш мумкин.
Нафас олиш йўллари касалликларини қўзғатадиган вируслар ҳайратланарли даражада ўзгарувчан ва ҳатто тезкор алоқада ҳам юқади. Шунинг учун ҳам коронавирус аломатлари аниқланганда амалга ошириш керак бўлган нарса – бу уйда қолиш ва тузалгунга қадар дам олишдир.
Апельсин истеъмол қилиш
Агар касаллик йўтал ёки томоқ оғриғи билан кечадиган бўлса, апельсин, мандарин ёки улардан тайёрланган шарбатларни истеъмол қилишдан бош тортган маъқул. Сабаби ушбу мевалар таркибида кислота кўп бўлиб, улар томоқнинг оғриган шиллиқ қаватига зарар етказиши ва тикланишига халақит бериши мумкин.
Шакарли чой ва қаҳва ичиш
Бундай вақтда ширин ичимликларни парҳездан бутунлай чиқариб ташлаган маъқул. Улар юрак қон-томир тизимининг соғлиғига путур етказади. Метаболизмга салбий таъсир ўтказади, ҳаттоки саратон хавфини ҳам оширади. Кофеин танани сувсизлантиради, шакар иммунитетни туширади. Натижада тана касаллик билан курашишга қарши куч топа олмайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Германия йил охиригача Украинага яна иккита ИРИС-Т ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди