Тошкентда бешта канал бўйида 66,55 км сайр йўлаклари қурилмоқда

Тошкентда бешта канал соҳилини мустаҳкамлаш, пиёдалар йўлаклари ва сайр ҳудудларини барпо этиш ишлари олиб борилмоқда. Ободонлаштириш ишлари Бўзсув, Салар, Дамаши, Жўн ва Бўрижар каналларининг жами 66,55 километрлик қисмини қамраб олган. Бу ҳудудларда замонавий дам олиш масканлари ҳам ташкил этилмоқда.
Ишлар пойтахтнинг Юнусобод, Шайхонтоҳур, Яккасарой, Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Сергели, Янгиҳаёт ва Олмазор туманларида амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, каналларнинг муҳофаза ҳудудларида ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Бешта каналнинг муҳофаза ҳудудида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш бўйича 326 та ҳолат аниқланган. Уларнинг умумий майдони 11,46 гектарни ташкил этади.
Аниқланган ҳолатларнинг 275 таси бўйича, яъни 8,41 гектар майдондаги ноқонуний бино ва иншоотлар аллақачон бартараф этилган. Қолган 51 та ҳолат бўйича ишлар давом этмоқда. Бартараф этилган қонунбузилишлар аниқланган ҳолатларнинг 84 фоизига тенг.

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…