Фото: «Zen.yandex.ru»
Бирмингем университети олимлари юрак мушагини стрессли вазиятларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган ичимликни маълум қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, бундай ичимлик какао ҳисобланади. Фақат уни мунтазам равишда истеъмол қилиш лозим, дея хабар берди Nutrients.
Тадқиқотчилар какао доначалари таркибида флаваноидлар — руҳий тушкунлик пайтида юрак-қон томирларига ижобий таъсир кўрсатувчи моддалар борлигини аниқладилар. Улар шу тариқа аъзони шикастланишдан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Тадқиқотда таъкидланишича, флаваноидларга бой какао истеъмол қилиш стрессдан кейин эндотелиал дисфункцияларнинг вақтинчалик бузилишини камайтириш ҳамда қон оқимини яхшилашнинг самарали усули бўлиши мумкин.
Олимлар ушбу ширин ичимликни кундалик таомномага қўшишни маслаҳат беришади. Негаки какао ҳам кайфиятни сақлашга хизмат қилади. Унинг мазали таъми депрессив касалликларга қарши курашишда ёрдам берадиган бахт гормони – эндорфин ва серотонин ишлаб чиқаришга кўмаклашади. Тадқиқотчилар, худди шу флаваноидлар нафақат какаода, балки кўк чой, малина, гилос, маймунжон ва узумларда ҳам мавжудлигини эслатиб қўйдилар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Россия туғилиш кам бўлган ҳудудларнинг губернаторларини истеъфога чиқаришни бошлайди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди