09:24 / 14.04.2021
2 420

Ҳар куни ширинлик истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгариш рўй беради?

Ҳар куни ширинлик истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгариш рўй беради?
Ширинликлар соғлиқ учун зарарли эканлигини ҳар биримиз болаликдан биламиз. Шакарни ортиқча истеъмол қилиш нафақат жисмоний, балки бир қанча психологик касалликларга ҳам олиб келиши мумкин.

Аммо биз буларнинг барчасини фақат назарий жиҳатдан биламиз. Ҳеч қандай чекловларсиз ширинлик истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгаришлар рўй бериши ҳақида эшитганмисиз?

Семириб кетиш хавфи

Фото: Getty Images
Ширинликлар таркибида жуда кўп калория мавжуд. Аслида, тавсия қилинган ўртача меъёр 2000 килокалория, масалан, чизкейкдаги бу миқдор кунлик қийматнинг 41 фоизини ташкил қилади. Кунига яна бир неча марта овқатланишни ҳисобга олсак, албатта, бу меъёрдан кўпроқ калория истеъмол қиласиз. Бу эса вақт ўтиши билан вазн ортишига олиб келади.

Тиш билан боғлиқ муаммолар

Фото: Getty Images
Аслида, шакар кўпчилик ўйлаганидек кариесга сабаб бўлмайди. Лекин шакарнинг тиш юзаси билан ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлган кислота ушбу муаммони юзага келтиради. Агар истеъмол қилаётган маҳсулотларга эътиборли бўлмасангиз, тиш касалликлари узоқ куттирмай, намоён бўлади.

Муаммоли тери

Фото: Getty Images
Олимлар томонидан сут, юқори глюкемик овқатлар ва тери муаммолари ўртасида боғлиқлик аниқланган. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сут ва ширинликлар истеъмоли теридаги тошмаларга сабаб бўлади.

Шакарга қарамлик ҳисси

Фото: Getty Images
Кўп миқдорда шакар истеъмол қилиш натижасида мия ўзида кайфиятни кўтарувчи кимёвий модда — дофамин ажратади. Олимлар шакар қарамлик ҳиссини юзага келтириши мумкинлиги тўғрисида бир қарорга келишмаган бўлса-да, каламушлар устида ўтказилган кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатдики, уларда қарамликнинг 3 аломати: ортиқча овқатланиш, семириш ва алкоголга иштиёқ пайдо бўлган.

Депрессия ва хавотир

Фото: Getty Images
Тадқиқотлардан маълум бўлишича, шакар танадаги яллиғланишни кучайтиради. Бу эса ўз навбатида стресс, хавотир ва ҳатто депрессия кучайишига олиб келади.

Юрак ва жигар касалликлари

Фото: Getty Images
Шакар ички органларга ҳам таъсир қилади. Ширинликни кўп истеъмол қилиш жигар муаммоси ва ҳатто юрак касалликларига олиб келиши мумкин. Буни кўплаб тадқиқотлар тасдиқлайди. Шу сабабли саломатлигингиз учун ҳам шакар истеъмолини камайтириш лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳар куни ширинлик истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгариш рўй беради?