Фото: Freepik
Нафақат кун, балки ҳаётнинг қай тарзда ўтишида ҳам тонгни қандай бошлашнинг аҳамияти катта. Шу сабаб ҳам ҳар бир хатти-ҳаракатни режа асосида амалга ошириш ва вақтни самарали сарфлаш керак.
Тайёргарликни тундан бошланг
Асабийлашмасликка ҳаракат қилинг, чунки стресс гормони кортизол сизни ухлатмаслиги мумкин. Бунинг ўрнига тинчлантирадиган машғулотлар билан шуғулланиб қуйидаги қоидаларни ёдда тутинг:
- Уйқудан икки соат аввал гаджетлардан фойдаланманг.
- Телефонни парвоз режимига ўтказиб қўйинг.
- Иш ҳақида ўйламасликка ҳаракат қилинг. Муҳим қарорни асосан киши тинч ҳолда қабул қилиш мумкин.
- Вақтингизни яқинларингиз билан ўтказинг.
- Ухлаш учун сокин ва керакли муҳитни яратинг.
Тиниқиб, уйқуга тўйгунингизга қадар ухланг. Бу хотира, диққатни тўплаш яхшиланиши ва яллиғланиш жараёнлари, бундан ташқари стресс ва депрессия хавфи камайишига олиб келади. Шунингдек, ҳаёт давомийлиги ҳам ортади. Тиниқиб ухлаган ва организми ҳақида қайғурган одамга кофеиннинг кераги бўлмайди.
Режалаштирган вақтингизда уйғонинг
Америкалик ёзувчи Ральф Уолдо Эмерсон айтганидек, ўзига бўлган ишонч муваффақиятнинг асосий сири ҳисобланади. Кишининг ўзига бўлган ишончи эса ўзига берган ваъдасининг уддасидан чиққанда пайдо бўлади. Тонгда режалаштирилган вақтда туриш ёки турмаслик эса куннинг салбий ёки ижобий ўтишига таъсир қилади.
Вазиятни ўзгартиринг
Кўчага ёки ҳеч бўлмаганда, бошқа хонага чиқинг. Вазиятга кичик ўзгартириш киритиш ҳам кишини тетиклаштиради, мия янгиликни яхши кўргани сабаб ҳам киши энергияга тўлади.
Медитация қилинг ва мақсадларингизни ёзиб боринг
Тонг келажакдаги ниятларини ўйлаш учун энг яхши вақт. Бу вақтда мия ижод қилишга мойил бўлади. Медитация билан шуғулланинг кейин эса мақсадларингизни кўз ўнгингизга келтиринг. Қандай ҳаёт истаётганингизни тасаввур қилинг. Унутманг, фараз қилишнинг чегараси йўқ.
Орзуларингизни тасаввур қилинг
Ният, мақсадларни фараз ва ёзиш давомида буни бутун вужудингиз билан амалга оширинг. Орзуга аллақачон эришгандек тасаввур қилинг ўзингизни. Бу сизга келажак ўтмишдан фарқ қилиши учун бошқачароқ иш тутишга ёрдам беради. Мақсадларингиз ва уларга эришиш учун муддат белгиланг. Миллиардер Гарольд Хант таъкидлаганидек, муваффақиятга эришиш учун иккита нарса: айнан нимани хоҳлаётганини тушуниш ҳамда уни амалга оширишнинг қиймати қанча эканини белгилаб олиш керак.
Спорт билан шуғулланинг ва фойдали нарсаларни эшитинг
Жисмоний фаол бўлинг ёки шунчаки пиёда юринг. Бу вақтда аудиокитоб, фойдали подкаст ёки илҳомлантирадиган мусиқа тингланг. Ҳаракат сизни тетиклаштиради, мия яхшироқ ишлайди.
Мия фаолияти учун фойдали бўлган маҳсулотларни истеъмол қилинг
- Ёнғоқ ва донли маҳсулотларда когнитив қобилиятларни яхшилайдиган Э витамини бисёр бўлади.
- Авокадо қон айланишини яхшилайдиган монотўйинган ёғларнинг кони. Қолаверса, ушбу маҳсулот қон босимини пасайтириб, мия саломат бўлишига ҳисса қўшади.
- Лавлаги саратондан ҳимоя қиладиган антиоксидантлар ва мия қон айланишини яхшилайдиган нитратларни ўз ичига олади.
- Черникада антиоксидант, C ва К витамини, шунингдек, клетчаткалар мўл бўлади. Таркибида галлат кислотаси кўп бўлгани сабаб ҳам ушбу маҳсулот мияни стресслардан ҳимоя қилади.
- Таркибида коллаген миқдори кўп экани сабаб ҳам суяк қайнатиб тайёрланган шўрва яллиғланиш жараёнига қарши яхши самара беради, фойдали аминокислоталар эса иммунитет ва хотирани яхшилайди.
- Кокос ёғи хотирани мустаҳкамлаб, ичаклардаги зарарли бактерияларга қарши курашади.
- Зарчава истеъмолидан кейин фикрлаш ва информацияни қайта ишлаш яхшиланади.
Оғир ишни куннинг биринчи ярмида бажариб олиш куннинг иккинчи ярми осонроқ ўтишига ҳисса қўшади. Муваффақиятга эришишни истасангиз, бунинг учун нимадир қилинг. Муваффақиятга эришиш учун ҳаракат қилиш, ижодкорлик билан ишга ёндашиш керак. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
Такер Карлсон: Зеленский ўз муддатини ўтаб бўлган ва ҳокимиятда қолишда давом этмоқда
Россия армиясининг «Жануб» қўшинлар гуруҳи қўмондони лавозимидан четлатилди
Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси ёнида отишма юз берди
Тайваннинг собиқ президенти Украина борасида кутилмаган баёнот берди