Фото: Dreamstime
Оддий териости ёғидан фарқли равишда висцерал (ички) ёғ юрак касалликлари, иккинчи турдаги қандли диабет, инсультга чалиниш хавфини оширади, деб огоҳлантиради кардиологлар.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, ички ёғ шамоллаш оқсилларини ишлаб чиқаради, натижада бу қон томирлари, қон босимига салбий таъсир кўрсатади.
«Қоринча» овқатланиш ва ҳаёт тарзи ҳақида ўйлаш учун жиддий сабабдир, дейди доктор Тиффани Пауэлл-Уайли.
Унинг маслаҳат беришича, ички ёғлардан халос бўлиш учун ҳаракатланиш керак. Ҳафтасига 150 дақиқа жисмоний фаоллик етарли.
Шифокорлар тез юриш, лўкиллаб чопиш, велосипед миниш ёки сузишни тавсия қилишади. Агарда шифокор тақиқламаган бўлса, зинадан тез-тез кўтарилиш ҳам фойдали.
Шунингдек, ширин ичимликлар ва шакардан воз кечиб, улар ўрнига клетчаткага бой маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Бу сули, гуруч ёрмалари, арпа, цитрус мевалар ва олмадир. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ўн грамм эрувчан клетчатка висцерал ёғни 3,7 фоизга камайтиради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа суперклуби Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси трансфери бўйича иш бошлади
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди