200 минг доллар, уй ва Volkswagen: Ўзбекистон шахматчиларига катта мукофот берилмоқда

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпион бўлган ҳар бир ўзбекистонлик шахматчига 200 минг доллар, уй-жой ва Volkswagen автомобили берилади.
- Бу мукофотлар Президент Шоукат Мирзиёев томонидан шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий жамоалари аъзолари ҳамда уларнинг яқинлари билан учрашувда маълум қилинди.
Самарқанддаги тарихий ғалабадан сўнг Ўзбекистон шахматчиларига муносиб тақдирлаш ҳам белгиланди. 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпион бўлган ҳар бир ўзбекистонлик шахматчига 200 минг доллар, уй-жой ва Volkswagen автомобили берилади.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий жамоалари аъзолари ҳамда уларнинг яқинлари билан учрашувда маълум қилди. Мукофотлар 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва 3-Парашахмат олимпиадасидаги натижалар муносабати билан белгиланган.
Ғолибларга бир вақтнинг ўзида учта катта мукофот
Самарқандда ўтган мусобақада Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси тарихий натижа қайд этиб, икки карра олимпиада чемпиони унвонини қўлга киритди. Президент Шавкат Мирзиёев жамоани ғалаба билан табриклар экан, шахматчиларнинг ақл-заковати, иродаси ва маҳоратini алоҳида таъкидлаган.
Энди чемпионларнинг меҳнати нафақат спортдаги юксак натижа, балки моддий рағбат билан ҳам эътироф этилади.
Қарорга мувофиқ, чемпионлар:
Жавоҳир Синдоров;
Нодирбек Ёқуббоев;
Муҳиддин Мадаминов;
Шамсиддин Воҳидов
уй-жой ва автомобил билан тақдирланади.
Бундан ташқари, олимпиада чемпиони бўлган ҳар бир шахматчига 200 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилади.
«Машина ҳам керак, лекин уй ҳам керак»
Учрашувда Президент шахматчиларни рағбатлантириш ҳақида гапирар экан, уй-жой масаласига ҳам ҳазиломуз тарзда тўхталди.
«Албатта, машина ҳам керак-ку, лекин келажак келинлар учун уй ҳам керак».
Бу гап залда илиқ кайфият уйғотган.
Шу тариқа, чемпионлар учун мукофотлар фақат пул билан чекланмайди. Уларга уй-жой ва янги автомобиль ҳам берилади.
Мураббийлар ҳам эътибордан четда қолмади
Катта ғалабанинг ортида шахматчилар билан бирга уларнинг устозлари ва мураббийлари меҳнати ҳам бор.
Шу боис миллий жамоа бош мураббийи Рустам Қосимжонов ва мураббий Самандар Шермуҳаммадов ҳам автомобиль билан тақдирланади.
Шунингдек, чемпионлар мураббийларига 50 минг доллардан пул мукофоти берилиши белгиланган.
Парашахматчиларга ҳам уй ва автомобил
Самарқанддаги мусобақалар доирасида парашахматчилар ҳам муносиб натижалар қайд этди.
Парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Аҳадхон Кимсанбоев, Марсельь Шоюсупов, Сардорбек Мамаражабов, Селби Какишова ва Сирожиддин Зайнидинов каби аъзолари ҳам уй-жой ва автомобиль билан тақдирланади.
Бронза медалини қўлга киритган ҳар бир парашахматчига 50 минг доллар, уларнинг мураббийларига эса 12,5 минг доллардан пул мукофоти берилади.
Айни пайтда мазкур спортчиларнинг бир қисми давлат мукофотлари билан ҳам тақдирланган. Жумладан, Президент фармони билан парашахматчилар Селби Какишова, Аҳадхон Кимсанбоев, Сардорбек Мамаражабов, Марсельь Шаюсупов ва Сирожиддин Зайнидинов «Мардлик» медалига сазовор бўлган.
Бу ғалаба билан бирга янги марралар ҳам бошланмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев мукофотлар бугунги натижанинг оддий эътирофи бўлиб қолмаслиги, балки шахматчиларни келгусида янада баланд марраларга ундаши кераклигини таъкидлади.
Расмий қарорда ҳам Самарқанддаги олимпиададаги ғалаба Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини ошириш, шахматни оммалаштириш ва ёш авлодни интеллектуал спортга жалб этишдаги аҳамияти қайд этилган.
Президентнинг таъкидлашича, шахматчилар ва парашахматчилар мукофотларини бугуннинг ўзида олиб, янги автомобилларини ҳайдаб, янги уйларига кириб бориши кўзда тутилган.
Самарқанддаги тарихий олимпиада Ўзбекистон шахмати учун навбатдаги катта босқични бошлаб берди. Энди чемпионлар олдида янги вазифа — қўлга киритилган юксак мақомни сақлаш, халқаро майдонда янада катта натижаларга эришиш ва улардан илҳомланган янги авлод шахматчиларини тарбиялаш.































Изоҳлар 0
…