Ўзбекистонда 4 йилда 445 бола оғир зўравонликдан жабрланган

1 дақиқа ўқиш149
Ўзбекистонда 4 йилда 445 бола оғир зўравонликдан жабрланган

Ўзбекистонда 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар юзасидан сўнгги тўрт йилда 445 та жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда 29 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Гулруҳ Агзамова маълум қилди.

Депутат келтирган маълумотларга кўра, 2022 йилда 85 та, 2023 йилда 108 та, 2024 йилда 129 та ва 2025 йилда 123 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Йиғилишда болаларни зўравонликнинг турли шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Ҳужжатда вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини кучайтириш, жабрланган болаларни тергов ва суд жараёнларида ҳимоя қилиш ҳамда айрим оғир жиноятлар учун жазо чораларини кучайтириш бўйича қатор таклифлар илгари сурилган.

Шунингдек, зўравонликдан жабрланган болаларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш, уларни сўроқ қилиш жараёнини видеоёзувга қайд этиш ва бола манфаатларини ҳимоя қилишда васийлик органлари иштирокини таъминлаш таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасида таълим муассасаларида болалар хавфсизлиги, педагоглар ва ота-оналарнинг масъулиятини оширишга доир нормалар ҳам назарда тутилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?