Фото: Getty Images
Пишган хурмо мевалари навига қараб сариқ-қизилдан тўқ жигарранггача фарқ қилади. Мазкур мевалар кўпинча қуруқ мева сифатида сотилади. Хурмоларнинг қуритилганлигини уларнинг ташқи кўринишига қараб аниқлаш мумкин. Пўсти қанчалик силлиқ бўлса, мева шунчалик янги бўлади.
Хурмо нима учун фойдали?
100 грамм мева таркибида қуйидаги моддалар мавжуд:
- 277 ккал;
- клетчатка — 7 г;
- оқсил — 2 г;
- углеводлар — 75 г.
- K витамини — 5 фоиз;
- B6 витамини — 12 фоиз;
- C витамини — 1 фоиз;
- марганец — 15 фоиз;
- калий — 20 фоиз;
- магний — 14 фоиз;
- мис — 18 фоиз;
- темир — 5 фоиз.
Хурмо таркибидаги антиоксидантлар кўплаб касалликнинг ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради. Улар ҳужайраларни зарарли оксидланиш реакцияларини келтириб чиқарадиган эркин радикаллардан ҳимоя қилади. Мева таркибида антиоксидантларнинг миқдори шу каби бошқа маҳсулотлар — олхўри ва анжирга қараганда жуда кўп. Хурмо мевалари яллиғланишни камайтирадиган флавоноидлар ва фенолик кислотага ҳамда юрак учун фойдали каротеноидларга бой.
Фото: Getty Images
Мева таркибида кўплаб клетчатка мавжуд
Тадқиқотларга кўра, кунига еттита хурмо истеъмол қилганларда овқат ҳазм қилиш жараёни сезиларли даражада яхшиланади. Таркибидаги клетчатка эса қондаги шакар миқдорининг кескин кўтарилишининг олдини олади.
Хурмо мия фаолиятини яхшилайди
Мазкур мева қондаги интерлейкин 6 (ИЛ-6) сингари яллиғланиш ҳолатларини камайтириши тасдиқланган. Ушбу модда нейродегенератив касалликларни, шу жумладан, Альцгеймер касаллигини қўзғатиши мумкин. Бундан ташқари, хурмо мияда бляшка келтириб чиқарадиган бета-амилоид оқсилларининг фаоллигини пасайтиради. Улар мияда тўпланиб қолса, ҳужайралар орасидаги алоқа бузилади.
Хурмо — табиий ширинлик
Мева таркибида жуда кўп фруктоза бор, шунинг учун у шакар ўрнини бемалол боса олади. Хурмо ва сувни блендерда аралаштириб, паста ҳам тайёрлаш мумкин. Клетчатка ва озиқавий моддаларга бой бўлгани учун мева таркибида жуда кўп калория мавжуд, шу сабабли меъёрида истеъмол қилган маъқул.
Мева суякларнинг мустаҳкам бўлишига ёрдам беради
Хурмо таркибида магний, калий ва кальций каби бир қанча фойдали минераллар мавжуд. Ушбу моддалар суяк тўқималари касалликларини, шу жумладан, остеопорознинг олдини олади.
Фото: Getty Images
Хурмо инфекция юқишнинг олдини олади
Бугунги кунда деярли барча инфекциялар антибиотиклар ёрдамида даволанади. Бу қиммат усул бўлиб, бир қатор қўшимча таъсирлари ҳам бор. Антибиотикларни табиий маҳсулотлар билан алмаштириш ақлли қарор бўлиши мумкин. Хурмо уруғи ва баргларидан тайёрланган экстракт кўплаб зарарли бактерияларга фаол қаршилик кўрсатиши аниқланган.
Мева табиий йўл билан туғишга ёрдам беради
Ўтказилган тадқиқотда туғишдан тўрт ҳафта олдин кунига олтита хурмо истеъмол қилган 69 нафар аёл иштирок этди. Рационида ушбу мевалар мавжуд бўлмаганлар билан таққослаганда, тажриба иштирокчиларининг табиий равишда туғиш эҳтимоли 20 фоизга кўпроқ эканлиги аниқланди. Ҳомиладорликнинг сўнгги триместрида хурмо истеъмол қилиш бачадон бўйнининг кенгайишига ёрдам беради ва сунъий туғруқ эҳтимолини камайтиради.
Мевани рационга бемалол қўшиш мумкин
Узоқ вақт тайёрлаш ва қўшимча ингредиентларни талаб қиладиган кўплаб маҳсулотлардан фарқли ўлароқ, хурмо тайёр фойдали егуликдир. Бундан ташқари ёнғоқ ва пистага қўшиб, десерт тайёрлаш мумкин. Ширин мевалардан соус ва сироп ҳам тайёрланади. Юқори калорияга эга мевалар спорт билан шуғулланиш олдидан қувватни оширувчи ажойиб таом ҳисобланади.
Фото: Getty Images
Аммо...
Барча фойдали жиҳатларига қарамай, баъзи ҳолларда хурмо истеъмолини камайтирган маъқул. Шифокорлар уларни ичаклар фаолиятида бузилиш аниқланган одамларга тавсия этмайди. Хурмо фруктоза манбайи бўлганлиги сабабли қоринни шишириб, ошқозонни безовта қилиши мумкин. Кўплаб маҳсулотлар сингари хурмо аллергияси борлар учун хавфли бўлиши мумкин, шунинг учун уни ейишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг ёки мевадан кам миқдорда еб кўринг. Меваларда сорбитол мавжуд бўлиб, у диарея келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун, агар ичаклар билан боғлиқ муаммо бўлса, хурмо истеъмолини камайтирган маъқул. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа суперклуби Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси трансфери бўйича иш бошлади
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди