Фото: Getty Images
Дунёда ҳар учинчи аёлдан бири (деярли ҳар ҳомиладор аёлнинг биттаси) камқонликдан азият чекади, яъни қон ҳужайралари етарли миқдорда кислород таший олмайди. Баъзи ҳолларда анемия туғма, баъзида эса бу касаллик B12 витамини ва темир танқислиги фонида ривожланади. Қуйидаги тавсиялар асосида сизда камқонликнинг дастлабки аломатлари бор-йўқлигини текшириб кўринг.
Нафас қисилиши ва бош айланиши
Махсус оқсил — гемоглобинни ишлаб чиқариш учун темир ва B12 витамини жуда зарур бўлиб, уларсиз қизил қон таначалари (эритроцитлар) етарлича ишлаб чиқарилмайди. Агар қонда гемоглобин етарли бўлмаса, ҳужайралар керакли миқдордаги кислород олмайди, натижада нафас олиш ва мияни қон билан таъминлаш тизими бузилади. Шу сабабли бош айланиб, нафас қисилиши мумкин.
Давомий чарчоқ
Анемиянинг яна бир аломати — доимий чарчоқ ҳисси ва тез чарчаш. Бунга ҳам худди шу гемоглобин етишмовчилиги айбдор. Агар одатдаги юмушларни аввалгидай осонликча бажаришга қийналаётган бўлсангиз, қондаги гемоглобин ва В12 витаминлари миқдорини текширинг.
Рангпарлик
Қизил қон таначалари етишмаслиги тананинг энг катта органи — тери ҳужайраларини етарли миқдорда кислород билан таъминлашга тўсқинлик қилади. Шу сабабли тери рангпар, ҳатто сарғиш бўлиб кўриниши мумкин. Бу иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилишга яна бир сабаб бўла олади.
Кўкракдаги оғриқ
Қонда қизил қон таначалари қанча кам бўлса, шунчалик кўп ишлаши керак бўлган юракда стресс кучаяди. Натижада юрак уриши тезлашади ва кўкрак соҳасида оғриқ юзага келади. Ўз вақтида даволанилмаса, тахикардия, юрак ритми билан боғлиқ муаммолар, юракнинг катталашиши ва ҳатто юрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин.
Овқатланиш одатларининг ўзгариши
Муз, ичимлик содаси, кесак, қалам ва бўёқлар — бу анемияга чалинган одамлар кўнгли тусайдиган нарсалардир. Шифокорлар ушбу ғалати ҳолатни ҳалигача тушунтира олмайдилар, аммо улар уларни шубҳасиз бошланғич анемия билан боғлашади. Агар сиз тўсатдан бирор-бир ғалати нарсани ейишни хоҳласангиз, бу гемоглобинни текширадиган вақт келганидан дарак беради.
Совуқ қўл ва оёқлар
Совуқ қўл ва оёқлар темир танқислиги ва камқонликнинг яна бир белгисидир. Темир моддаси эритроцитларни оёқ-қўлларига етказиб беришга ёрдам беради. Шунинг учун организмда темир етишмаса, қўл ва оёқлар музлайди.
Бош оғриғи
Барчада стресс, уйқусизлик, шамоллаш ва бошқа сабаблар туфайли вақти-вақти билан бош оғриғи кузатилади. Аммо бош оғриғи тез-тез ва узоқ вақт давом этса, шифокор билан маслаҳатлашиб, гемоглобин текширувидан ўтиш керак. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...