Хитойда улкан тирноқли янги динозавр тури аниқланди

1 дақиқа ўқиш193
Хитойда улкан тирноқли янги динозавр тури аниқланди

Хитойда тахминан 125 миллион йил аввал яшаган янги динозавр тури аниқланди. Олимлар унга Kayrasaurus changliensis деб ном берган. У илк бўр даврида ҳозирги Хитойнинг Ляонин провинцияси ҳудудида яшаган. Бу ҳақда Phys.org хабар берди.

Янги тур теризинозаврлар гуруҳига мансуб. У икки оёқда юрган ва ташқи кўриниши, айниқса, катта тирноқлари сабабли тадқиқотчилар томонидан «патли айиқ»қа ўхшатилган. Унинг олд оёқларидаги узун ва эгри тирноқлари ўзига хос анатомик хусусиятлардан бири ҳисобланади.

Тадқиқотга асос бўлган деярли тўлиқ скелет ҳали вояга етмаган динозаврга тегишли бўлган. Шунга қарамай, унинг узунлиги 3,6 метрдан ошган. Олимлар ҳайвоннинг вазнини тахминан 275 килограмм деб баҳолаган.

Kayrasaurus'нинг яна бир ноодатий жиҳати — тишларининг жуда майда ва зич жойлашганидир. Юқори жағининг ҳар бир томонида 32 тадан ортиқ, пастки жағида эса камида 45 та тиш уяси аниқланган. Шу сабабли унинг жами тишлари 77 тадан кўп бўлиши мумкин.

Patli va uzun tirnoqli Kayrasaurus dinozavri o'simlik novdasini ushlab turibdi.

Теризинозаврларнинг аждодлари йиртқич тероподлар бўлган. Бироқ эволюция давомида бу гуруҳ вакилларида ўсимликлар билан озиқланишга мослашган хусусиятлар ривожланган. Kayrasaurus ҳам ўсимликхўр бўлган ва эҳтимол, баландроқ ўсимликлар билан озиқланган.

Олимларнинг фикрича, янги турнинг топилиши Жэхол биотасида яшаган теризинозаврларнинг тана ўлчами ва экологик мослашувлари хилма-хил бўлганини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?