Оҳангаронда боғчада ҳашаротларга қарши дори ичиб қўйган 3 ёшли бола вафот этди

1 дақиқа ўқиш3.9K
Оҳангаронда боғчада ҳашаротларга қарши дори ичиб қўйган 3 ёшли бола вафот этди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида 3 ёшли бола боғчада ҳашаротларга қарши кимёвий воситани ичиб юборгани ортидан вафот этди. Ҳолат 28 август куни шаҳардаги 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилган.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, 27 август куни боғча хўжалик ишлари бўйича мудирасининг чақирувига асосан Оҳангарон туман дезинфекция станцияси дезинфектори муассасанинг хўжалик хоналарида ҳашаротларга қарши дезинфекция ишларини олиб борган.

Текширувда дезинфекция ишлари якунлангач, ортиб қолган кимёвий аралашма белгиланган тартибда сақланмагани аниқланган. 2023 йилда туғилган Иброҳим ушбу воситани сув деб ўйлаб ичиб юборган. Шундан сўнг у оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, бола 30 август куни вафот этган.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, унинг ўлимига номаълум этиологияли ўткир заҳарланиш асоратлари, токсик миокардит, токсик энцефалопатия, бош мия ва ўпка шиши ҳамда икки томонлама пневмония сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон шаҳар прокуратураси томонидан дезинфектор ходимга нисбатан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якуни бўйича қонуний баҳо берилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?