Ёнғинни ўчирган ўт ўчирувчи машина устида намоз ўқиди

  Ёнғинни ўчирган ўт ўчирувчи машина устида намоз ўқиди

Туркиянинг Элазиг вилояти Ашагъидемирташ ҳудудида дала ёнғини юз берди. Хабар келиб тушгач, Элазиг шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари воқеа жойига етиб бориб, алангани назорат остига олди ва ёнғинни ўчирди. Бу ҳақда IHA хабар берди.

Шундан сўнг ўт ўчирувчилардан бири аср намози вақти тугашига саноқли дақиқалар қолганини пайқаган. У намозни вақтида адо этиш учун ёнғин ҳудудида турган ўт ўчириш машинаси устига чиқиб, намозини ўқиган.

Ўт ўчирувчининг машина устида намоз ўқиган лаҳзалари атрофдаги фуқаролардан бири томонидан телефон камерасига ёзиб олинган. Кейинчалик ушбу лавҳа интернетда тарқалиб, ижтимоий тармоқларда эътибор қозонган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар