Фото: Elle
Безовта бўлмасдан тиниқиб ухлаш ва тонгда тетик уйғонишга ҳисса қўшадиган маҳсулотлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Ёнғоқ
Ёнғоқда соғлом уйқу учун муҳим бўлган серотонин ва мелатониннинг ишлаб чиқарилишига таъсир қиладиган триптофан ва аминокислоталар бисёр бўлади. Айнан мазкур моддалар тинч ва тез ухлашга ҳисса қўшади.
Бодом
Бодом организмда миқдори кам бўлиши, тез ухлашда муаммо кузатиладиган магнийнинг кони ҳисобланади. Уйқудан аввал бир ҳовуч бодом истеъмол қилиш тиниқиб ухлашнинг гарови ҳисобланади.
Сут
Бир стакан сут истеъмол қилиш тиниқиб ва соғлом уйқунинг кафолати экани болалигимиздан яхши маълум. Аслида эса фақат сутнинг ўзи эмас, барча сут маҳсулотлари уйқуни яхшилаш хусусиятига эга. Сутли маҳсулотлар таркибидаги кальций, триптофан аминокислотасини яхши сингиши, шу билан бирга, мелатонин гормонининг ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Қолаверса, кальций ичаклар фаолиятини меъёрлаштириб, кечки томир тортишишини олдини олади.
Салат барги
Таркибидаги лактукариум тинчлантириш хусусиятига эга экани сабаб ҳам салат барги уйқусизликка қарши курашишда энг яхши самара берадиган восита ҳисобланади. Уни нафақат барра ҳолида салатларга қўшиб балки дамлама тайёрлаб, истеъмол қилса ҳам бўлади. Бунинг учун тўрт дона катта-катта салат барги устига қайноқ сув солиб, 15 дақиқага қўйиш устини ёпиб қўйиш керак. Мазалироқ бўлиши учун эса ушбу ичимликка ялпиз қўшса ҳам бўлади.
Крекер
Шўртаккина ўрама нон ва крекерларнинг гликемик кўрсаткичи юқори бўлади. Шу сабаб ҳам уларни истеъмолидан кейин уйқу босиши кузатилади. Аммо бу борада меъёрни билиш тавсия қилинади.
Тунец ва лосось
Балиқ маҳсулотлари, хусусан, тунец ҳамда лосось мелатонин ва серотониннинг ишлаб чиқарилишида фаол иштирок этадиган В6 витаминини ўз ичига олади. Шунингдек, саримсоқ пиёз ва хандон пистада ҳам мазкур витамин бисёр бўлади.
Гуруч
Гуручнинг ҳам крекер сингари гликемик кўрсаткичи юқори бўлади. Аммо ясмин гуручи тез уйқуга кетишга бошқа навларга нисбатан кўпроқ ёрдам беради. American Journal of Clinical Nutrition журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб шундай хулосага келиш мумкин.
Олча шарбати
Пенсильвания ва Рoчeстер университетларида ўтказилган тадқиқотларда, уйқудан аввал бир стакан олча шарбати ичиш организмда мелатонин миқдорини ошириши маълум бўлган.
Ёрмалар
Нонушта учун энг яхши таом ҳисобланган ёрмалар кечки овқат учун ҳам айни муддао. Ушбу маҳсулот таркибида тез ухлашга ёрдам берадиган карбогидратлар ва кальций мужассам.
Мойчечакли чой
Мойчечакли чой — уйқусизликка қарши истеъмол қилиш керак бўлган энг биринчи маҳсулот саналади ва бу бежизга эмас. Гап шундаки, унинг бир финжони глицин миқдорини кўпайтиради, бу эса ўз навбатида асабларни тинчлантириб, мушаклар зўриқишини бартараф қилади.
Асал
Асал таркибидаги табиий шакар, инсулин миқдорини кўпайтириб, триптофанни мияга тезроқ таъсир қилиш имконини беради. Бир ош қошиқ асал билан мойчечакли чой ичиш янада яхши самара беради.
Қисқичбақа
Таркибида триптофан бисёр бўлган маҳсулотлар қаторидан қисқичбақалар ҳам ўрин олади.
Буғу гўшти
Триптофан буғу гўштининг таркибида рекорд даражада кўп бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...