16:12 / 17.07.2021
1 355

Тушкунлик хавфли касалликка олиб келиши исботланди

Тушкунлик хавфли касалликка олиб келиши исботланди

Фото: vpravda.ru
Альцгеймер касаллиги ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. Ушбу синдром ўта айёр хасталик бўлиб, инсонда ақлий заифлик, хотира пасайиши каби белгилар кузатилади.

Олимлар томонидан Альцгеймер генетик касалликлар туркумига кириши аниқланган. Янги тадқиқот натижаларига кўра, узоқ муддат тушкунликка юрган одам ҳам ушбу дардга чалиниши мумкин.

Тадқиқотчилар узоқ йиллар давомида Альцгеймерга чалинган беморларни назорат қилиб боришган. Табиийки, беморларда ўз-ўзидан тушкунлик аломатлари кузатилади. Аммо олимлар томонидан касаллик тушкунликни эмас, аксинча депрессия Альцгеймерга сабаб бўлиши исботланди.

Массачусетс штати Гарвард тиббиёт мактабининг тадқиқотчилари томонидан олиб борилган янги тадқиқот шуни кўрсатдики, миядаги бета-амилоидлар даражасининг кўпайиши Aльцгеймер касаллигининг асосий патологик характеристикаси ҳисобланади ва депрессия белгилари билан бевосита боғлиқ. Бундан ташқари, енгил тушкунлик касалликнинг дастлабки клиник белгиларидан бири бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Ҳаёт тарзи » Тушкунлик хавфли касалликка олиб келиши исботланди