Фото: Legion Media
Ҳозирги кунда озиқ-овқатларни муздан тушириш функциясига эга бўлмаган микротўлқинли печ моделини топиш қийин. Аммо бу ҳақиқатан ҳам фойдалими? Мутахассислар бу бўйича ўз фикрларини билдиришди.
Гўштни муздан туширишнинг энг машҳур икки усули — музлатгичда ва микротўлқинли печда эритиш таққосланса, мутахассислар бир овоздан биринчи усулни танлаши, шубҳасиз. Шотландиянинг Данди шаҳридаги Абертей университети профессори Костас Статхопулоснинг сўзларига кўра, маҳсулотни бир неча соат давомида 2 дан 6 даражагача бўлган ҳароратда эритиш керак. Акс ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфли бактериялар билан зарралангани сабабли овқатдан заҳарланиш хавфи юзага келади.
Микротўлқинли печга келсак, профессор Статхопулос бу муздан туширишнинг тўғри усули эмаслигини ишонч билан таъкидлайди. Совуқ ҳарорат юқумли касалликлар, жумладан, E. coli бактерияларининг ривожланишига тўсқинлик қилади, гўштни илиқ муҳитда тўсатдан эритганда, уларнинг сони тахминан икки бараварга кўпаяди, бу эса турли хил овқат ҳазм қилиш касалликларига олиб келиши мумкин.
Гўштни хона ҳароратида муздан тушириш ҳам тавсия қилинмайди. Жараён кўп вақт олади ва гўшт ошхонада бўлган вақт давомида миллионлаб патоген бактериялар билан қопланади. Агар тўсатдан маҳсулотни пишириш тўғрисидаги фикрингиз ўзгариб, уни қайта музлатиб қўядиган бўлсангиз, улар ўлади деб умид қилманг — энг зарарли микроорганизмлар омон қолади ва гўштни истеъмолга яроқсиз ҳолга келтиради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...