Фото: «Яндекс Дзен»
Ростини айтганда, саратондан 100 фоиз ҳимоя қиладиган маҳсулот мавжуд эмас. Аммо тўғри овқатланиш ва фойдали маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилиш касаллик хавфини сезиларли даражада камайтиради. Онкологлар бунинг учун тавсия қилинадиган маҳсулотларни маълум қилди.
Саримсоқ
Шифокорлар саримсоқни севимли овқатларга қўшиб, иложи борича тез-тез истеъмол қилишни маслаҳат беради, чунки унинг таркибидаги бирикмалар иммунитет тизимининг табиий ҳимоясини рағбатлантириши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, саримсоқни мунтазам истеъмол қилиш ошқозон саратони хавфини 12 фоизга камайтириши мумкин.
Брокколи
Брокколи – касалликни ривожланиш хавфининг олдини оладиган яна бир маҳсулот. Аммо шифокорларнинг огоҳлантиришича, ҳеч қачон уни микротўлқинли печда пиширмаслик керак, чунки бу танани ҳимоя қиладиган ўсимлик флавоноидларини 97 фоизигача йўқ қилади.
Бразилия ёнғоғи
Селеннинг қимматли манбаи саратон ҳужайраларининг парчаланишига олиб келади ва йўғон ичак саратони, шунингдек, простата бези ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтиради. Корнелл ва Аризона университети томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, кунига икки дона тозаланмаган Бразилия ёнғоғи простата саратони хавфини 63 фоизга, йўғон ичак саратони хавфини 58 фоизга, шунингдек, бошқа саратон хавфини 46 фоизга камайтиради.
Цитруслар
Лимон, апельсин ва грейпфрутларни мунтазам истеъмол қилиш ҳалқум, ошқозон ва оғиз бўшлиғи саратонини ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтиради. Бундан ташқари, цитрус мевалари қизилўнгач саратони ривожланиш хавфини ҳам олдини олади.
Қорағат
Қорағат таркибида соғлом ҳужайраларга зарар етказадиган ва хавфли касалликларга, шу жумладан, саратонга олиб келадиган эркин радикалларнинг таъсирини зарарсизлантирадиган кўплаб антиоксидантлар бор. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қорағат фойдали хусусиятларини нафақат янги, балки қуритилган, музлатилган ва мураббо шаклида ҳам сақлайди.
Балиқ
Умуман олганда, ҳар қандай ёғли балиқ жуда фойдали бўлиб, ҳафтасига атиги тўрт маротаба истеъмол қилиш оққон, миелома ва лимфома ривожланиш хавфини учдан бирига камайтириши мумкин. Бундан ташқари, ёғли балиқларни мунтазам истеъмол қилиш бачадон саратони ривожланишининг олдини олади.
Чой
Кунига атиги икки стакан чой бачадон саратони хавфини 32 фоизга камайтириши мумкин. Тадқиқотчилар буларнинг барчаси чой баргларида кўп учрайдиган антиоксидант билан боғлиқлигини аниқлаган.
Олма
Биринчидан, табиий клетчаткага бой бўлган олма йўғон ичак саратони хавфини камайтиради. Иккинчидан, антиоксидантнинг махсус тури саратон ҳужайраларини ўлдириши мумкин. Ҳақиқатан ҳам олма қанчалик тез-тез истеъмол қилинса, шунчалик кам шифокорга мурожаат қилинади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...