Фото: «Домашний очаг»
Кўпчилик тез ва самарали вазн ташлашни истаб, қаттиқ парҳезга амал қилади ҳамда ойига 10, ҳатто 20 кило озишга муваффақ бўлади. Аслида эса озишнинг физиологик меъёрига кўра, вазн ҳафтасига 1 кило, ойига эса 4 килодан кўп ташланмаслиги керак. Кескин озишга эришилганда тери қуруқ бўлиб қолиши, таранг бўлмаслиги ва бўшашиб қолиши мумкин. Бундай вақтда нима қилиш керак? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.
Кунига 2 литр сув
Кун давомида 2 литр сув ичиш қоидаси баҳсли ҳисобланади, бугунги кунда парҳезшунослар организм қанча сув талаб қилса, шунча ичилиши керак деган фикрда тўхталган. Айнан парҳез амал қилинган кунларда тери қуришдан азият чекади. Бундай вақтда уни сувсизланишдан сақлаш керак бўлади.
Массаж
Массаж бирваракайига икки вазифани уддасидан чиқади: теридаги алмашинув жараёнларини яхшилайди ҳамда уни таранглаштиради. Массажни аппарат ёки қўл ёрдамида ҳам амалга оширса бўлади. Мутахассис кўмагидан фойдаланишга имкон ёки шароитингиз бўлмаса, тананинг муаммоли қисмларини мустақил равишда массаж қилишингиз мумкин. Ундан аввал ёғ суртинг. Бунда қон айланиши яхшиланади. Терини уқалайдиган ҳаракатлар билан массаж қилинг.
Контраст душ қабул қилинг
Контраст душ қабул қилиш тери аҳволини яхшилаб, организмдаги қон айланиш жараёнини жадаллаштиради. Шу билан бирга моддалар алмашинуви, мушаклар тонуси фаоллашади, ҳужайралар кислород билан тўйинади ва ҳатто асаблар билан боғлиқ зўриқишлар ҳам бартараф бўлади. Жараённи қайноқ эмас, иссиқроқ сувдан бошлаб, ҳароратни секин-аста пасайтириш керак. Сувни муздек бўлмаслигига ҳам эътибор қаратинг.
Муз бўлагидан фойдаланинг
Терини таранглаштиришнинг яна бир самарали усули — унга муз бўлаги суртиш ҳисобланади. Муз бўлаги мойчечак, марвак (мармарак) қайнатмаси асосида бўлиши керак. Бунинг учун муз формасига совитилган қайнатмани солиб, музлаткичга қўйиш керак.
Денгиз тузи қўшилган ванна қабул қилиш
Бундай муолажа терини намлантириб, таранглашишга ҳисса қўшади. Токсинлар ажралиб, моддалар алмашинуви яхшиланади. Хушбўй ифор таралиши ва қулайлик учун бир неча томчи эфир ёғини қўшса ҳам бўлади.
Скрабдан фойдаланиш
Тери таранглашиши учун уни яхшилаб тозалаш, эпидермиснинг дағал қатламини йўқотиш керак бўлади. Скраблар бу борада яхши самара беради. Ундан фойдалангандан кейин тери таранг ва эластик бўлиб қолади. Скрабни уй шароитида асал, қаҳва ёки сметанадан ҳам тайёрласа бўлади.
Асалли муолажа
3 ош қошиқ асалга 7—8 томчи эфир ёғи қўшиб, муаммоли қисмга суртинг. Устидан плёнка ўраб 30 дақиқага қолдиринг. Кейин эса иссиқ сув билан ювиб ташланг. Ушбу муолажани скрабдан амалга оширсангиз, янада яхши. Асалга аллергияси бўлганлар зайтун ёғидан фойдаланса ҳам бўлади. Ювгандан кейин намлантирувчи крем суртиш тавсия қилинади.
Спорт, пиёда юриш ва машқларни бажариш
Бундай вақтда тери кислородга муҳтож бўлади. Чунки айнан у ҳужайраларни керакли микроэлементлар билан таъминлаб, уларга янгиланиш имконини беради. Айнан шу сабаб ҳам жисмоний фаол бўлишга ҳаракат қилиш керак. Қанча кўп бўлса, йиғилган токсинлардан шунча тез қутулиш мумкин бўлади.
Витамин ва оқсил
Парҳез амал қилинган вақт мобайнида организмда витамин ва минераллар танқислиги кузатилади. Бу эса терида акс этмай қолмайди. Айнан шу вақтда А, C, E ва B гуруҳи витаминлари, Омега-3, магний, рух, кальций ва коллагенга бўлган эҳтиёж юқори бўлади. Шу сабаб ҳам таркибида бу каби витамин ва минералларга бой бўлган, ҳайвон ва ўсимлик оқсили мужассам бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш керак. Айнан оқсил мушаклар массасига жавоб беради, шунингдек, тери саломатлигида ҳам муҳим роль ўйнайди. Булғори қалампири, исмалоқ, карамнинг барча турини, цитруслар ва киви истеъмол қилишни унутманг. Балиқ, ёнғоқ ва зайтун ёғини ҳам канда қилманг.
Терини намлантириш
Теридаги муаммоларни бартараф қиладиган ва озгандан кейин тиклаш хусусиятига эга бўлган, таркибида намлантирувчи моддалар бор кремлардан фойдаланинг. Қолаверса, таркибида А, E, ва C витаминлари, табиий ёғлар, ўсимлик экстрактлари, коллаген ва гиалурон кислотаси бўлган кремлардан фойдаланинг. Терини соғлом ва гўзал сақлаш учун эса аста-секинлик билан озишга ҳаракат қилинг. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...