Фото: Marie Claire
Энергиянинг камайиши иш ва ўқиш самарадорлигига салбий таъсир қилади. Аммо ҳолсизлик ва лоҳаслик шунчаки кузатилмаслиги, бунинг асосли сабаби бўлиши мумкин.
Суюқликнинг етарли миқдорда бўлмаслиги
Организмдаги ҳатто бироз сувсизланиш ҳам ёқимсизлик, кучсизланиш ва чарчоқни келтириб чиқариши мумкин. Машғулот вақтида, иссиқ ва ақлий зўриқиш ортганда етарли миқдорда сув ичишни унутманг.
Магний танқислиги
Магнийнинг танқислиги энергия етишмаслиги, кучсизланиш ва лоҳасликка сабаб бўлади. Тадқиқотларда аниқланишича, магнийнинг 300-1000 миллиграмми сурункали чарчаш ва психик муаммоларга хос симптомларни камайишига ҳисса қўшади.
Стресс
Стресс вақти адреналиннинг жадаллашгани ҳисобига мия кўпроқ энергия сарфлайди. Асабийлашмасликка ҳаракат қилинг – чуқур нафас олиш ва медитация сизга бу борада ёрдам бериши мумкин.
Жисмоний фаол бўлмаслик
Мунтазам равишда жисмоний фаол бўлиш, энергияга тўлишнинг энг яхши усули. Тизимли равишда машғулотлар билан шуғулланилса, киши ўзини шунча фаол ва ижобий ҳис қилади.
Нотўғри овқатланиш
Оддий углеводлар ва таркибида шакар бисёр бўлган маҳсулотлар қондаги қанд миқдорини бирданига кўтариб юбориши кейин эса тушиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай ўзгариш одам ўзини кучсиз ҳис қилишига олиб келади.
Кечаси билан гаджетлардан фойдаланиш
Уйқуга ётишдан 1-2 соат аввал телефон ва гаджетларингизни ўчиринг ва ётоқдан узоқроққа қўйинг.
Ишдаги оғирлик
Энергия битмас-туганмас манба эмас. Ишга муккасидан кетиб ўзингизни зўриқтирманг. Ортиқча иш бажариб чарчаш оқибатида одатий юмушларга ҳам ҳолингиз қолмаслиги мумкин. Ҳар доим дам олишга вақт қолдиринг. Шунда ишингизда ҳам унум бўлади.
Темир моддасининг етишмаслиги
Организмдаги аъзолар ва ҳужайраларни кислород билан таъминлайдиган темир моддаси танқислиги толиқишга олиб келади. Унинг қанчалик етишмаслигини қон таҳлили ёрдамида аниқласа бўлади. Бундай вақтда рационда темирга бой маҳсулотлар – ёнғоқ, писта, денгиз карами бўлишига эътибор қаратинг. Анемия аниқланганда шифокор қўшимча дорилар ёзиб бериши мумкин.
Нонушта қилмаслик
Организм фаол ишлаши учун энергия муҳим саналади. Нонушта қилмасдан туриб эса киши ўзини яхши ҳис қилиш имконияти кам бўлади. Энергияга муҳтож бўлган тана тонгги овқатланишдан кейин кучга тўлади.
Кондиционернинг кирланган фильтрлари
Кондиционер фильтрини камдан-кам ҳолларда тозалаш тез-тез чарчаб қолишга олиб келади. Аллергологлар кондиционерларни бугунги кундаги муаммоларнинг асосий сабабларидан деб билади.
Спиртли ичимлик
Марказий нерв системасини қўзғатгани ҳисобига спиртли ичимликлар ухлаш ва уйғонишга қаршилик қилади. Шунинг ҳисобига одам чарчоқни ҳис қилади. Чарчашингизга таъкидланган сабаблардан ҳеч бири сизга тўғри келмаса, шифокор билан маслаҳатлашинг. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...