17:25 / 01.10.2021
2 117

Имрон: «Онам автоҳалокатга учради, мен ўқишни ташлашга мажбур бўлдим»

Имрон: «Онам автоҳалокатга учради, мен ўқишни ташлашга мажбур бўлдим»
Хонанда Имрон ҳаётидаги қийинчиликлар сабаб санъат оламини тарк этиши мумкинлиги, устозининг қўллаб-қувватлаши натижасида ҳозирги кунги ютуқларга ва машҳурликка эришганлиги ҳақида сўзлаб берди.

- "Иккинчи курсда ўқиётган вақтимда онам автоҳалокатга учраб юролмай, ётиб қолдилар. Дадам ишда, акаларим чет элда. Онамнинг ёнида қолиб, уларнинг ҳолидан хабар оладиган одам қолмади. Ўзбекистон давлат консерваториясининг Эстрада хонандалиги факультетида ўқирдим. Боз устига гуруҳ сардори эдим. Онамнинг ёнида бошқа одам бўлмагани туфайли ўқишни ташлаб, Бухорога қайтишга мажбур бўлдим.

Деярли бир йил мобайнида Бухорода қолиб, онамга қарадим. Аллоҳга шукр, бир йилча вақт ўтгач, онам оёққа туриб, соғайиб кетдилар. Кейин ўқишни қайта тиклаш учун ариза топширгани консерваторияга келдим. Ариза топшириш муддати тугаганига икки кун бўлди, энди кейинги йил ҳаракат қилиб кўрасиз, деган жавобни олдим.

Устозим — Ўзбекистон санъат арбоби Дилором Омонуллаева кафедра мудири эдилар. Айнан улар бу талабам менга керак, унинг ўқишини тиклаб беринг, дея бутун консерваторияни оёққа турғизган эдилар. Бу воқеани умуман унутиб бўлмайди. Балки, Дилором Омонуллаева ўша вақтда аризамни қабул қилдириб, ўқишимни тиклашга ёрдам бермаганларида ўқишни бутунлай ташлаб кетармидим. Бугун, балки, умуман санъат соҳасидан кетмаслигим ҳам мумкин эди. Яна билмадим.

Дилором Омонуллаева нафақат ўқишимиздан, ижодимиздан, балки ҳолимиздан, ҳаётимиздан доимий хабар оладиган, инсонийлиги ҳам, ижоди ҳам ҳавас қилса арзийдиган устоздир
", - дейди Имрон.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Имрон: «Онам автоҳалокатга учради, мен ўқишни ташлашга мажбур бўлдим»